Устоз Зайниддин қори Муҳаммад Юсуф хотираларига бағишланган «Қуръони карим мусобақаси – 1442» танловига саралаш жараёнлари қизғин тус олмоқда.
Тиловат бўйича саралаш босқичи 3-ҳафта ғолиблари – фарғоналик Aбдулҳафиз Турсунов 235,75 балл билан биринчи ўринни олган бўлса, иккинчи ўринга муваффақ бўлган Андижон шаҳридан Дилмуроджон Жаббаров 233,5 балл олди ҳамда учинчи ўрин соҳиби бухоролик қори Умид Сафаров 222,25 балл йиғишга муваффақ бўлишди.
Биринчи ўринни қўлга киритган Абдулҳафиз Турсунов “Ҳидоя” тўплами, Қуръони карим ва Рамазон ойида бўладиган супер финалга йўлланма олган бўлса иккинчи ва учинчи олган қатнашчилар ажойиб Мусҳаф билан тақдирланишди.
Мусобақа сўнгида бош ҳакам Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид тажвид қоидалари ҳақида эслатиб, иштирокчиларда учраган айрим хато ва камчиликларни кўрсатиб ўтиш билан бир қаторда бир қатор қарашларини ҳам баён этдилар.
Қуръон мусобақасига доир барча янгиликларини ҳар куни соат 8:00 ва 20:00 да AzonTV'нинг барча ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида кузатиб боришингиз мумкин. Танловда иштирок этиш учун телеграм бот манзилига ариза маълумот юборишингиз керак бўлади.