30 март куни Набережние Челни шаҳрида Қуръон қориларининг ХХV анъанавий республика болалар танлови бўлиб ўтади. Ижодий танлов Волгабўйи Булгарияси томонидан ислом дини қабул қилинганининг 1100 йиллигига бағишланган. Бу ҳақда Татаристон мусулмонлари диний идораси матбуот хизмати хабар бермоқда.
«Оқмасжид»да бўлиб ўтадиган мусобақада мадрасада тўлиқ таълим олмайдиган, аммо тажвид қоидаларига мувофиқ Қуръон ўқий оладиган 15 ёшгача бўлган болалар иштирок этади. Энг яхши Қуръон қорилари тўрт ёш тоифасида аниқланади. Уларнинг ҳар бирида учтадан ғолиб аниқланиб, уларга диплом ва қимматбаҳо совғалар топширилади.
Бундан ташқари, 19 март куни Азнакаево шаҳрида эркаклар ўртасида Қуръон тиловати бўйича республика мусобақаси бўлиб ўтади. Бу йил танлов иштирокчилари учта – «Қуръони карим матнининг охирги икки жузини ёддан билиш», «Қуръони карим матнининг охирги етти жузини ёддан билиш», «Ҳифз – Қуръони каримнинг бутун матнини ёддан ўқиш» номинациялари бўйича беллашадилар
Танловда иштирок этиш учун аризалар 12 мартга қадар қабул қилинади. Танлов ташкилотчилари: Татаристон Республикаси мусулмонлари диний идораси, Набережние Челни муниципалитети, «Ислом нури» диний-тадбиркорлик маркази ва «Оқмасжид» мадрасаси.