Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Тарихда бугун: Теҳронда Украина самолёти уриб туширилди

1283

2020 йилнинг 8 январида Эронда “Украина халқаро авиалинияси” компаниясига қарашли Boeing 737 самолёти уриб туширилган эди. Орадан икки йил ўтган бўлса-да, 176 нафар кишининг ўлимига сабабчи бўлганлар ҳалигача жазога тортилмади.

Ўша йилнинг 3 январь куни Бағдод аэропортида эронлик генерал, Ислом инқилоби муҳофизлари корпуси “Ал-Қудс” махсус кучлари қўмондони Қосим Сулаймоний ўлдирилганидан сўнг Эрон 8 январнинг дастлабки соатларида Американинг Ироқдаги “Айн ал-Ассад” авиабазасига ўнлаб ракета зарбалари берди.

Ҳужумлардан 5 соат ўтиб, Эрон вақти билан тахминан 06:18 да Теҳрон халқаро аэропортидан Киевга йўл олган “Украина халқаро авиалинияси” самолёти ҳавога кўтарилганидан кўп ўтмай ҳалокатга учради.

Самолёт бортида Эрон, Канада, Британия, Украина, Швеция, Нидерландия ва Афғонистон фуқаролари бор эди.

Аввалига Эрон фожиага самолётнинг техник носозлиги сабаб бўлганини даъво қилди, уч кундан кейин эса самолёт Эроннинг ҳаво мудофаа тизими томонидан янглишлик билан уриб туширилганини тан олди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Тарихда бугун: чеченлар ва ингушлар ўз юртидан қувилди

2668 08:10 23.02.2022

Тарихда бугун: Туркистон мухторияти қулатилди

2380 12:35 19.02.2022

Тарихда бугун: турк хавфсизлик кучлари Курдистон ишчи партияси етакчисини қўлга олди

1704 12:05 15.02.2022

Тарихда бугун: Бағдод шаҳри мўғулларга таслим бўлди

2204 18:50 10.02.2022

Тарихда бугун: Совет армияси Бокуга бостириб кирди

2779 11:45 20.01.2022

Тарихда бугун: Мурод Вильфрид Хофманн вафот этди

2073 09:54 13.01.2022
« Орқага