2020 йилнинг 4 августида Ливан пойтахти Байрутдаги портда соат кечки олтиларда кучли портлаш содир бўлган эди. Портда сақланаётган аммиакли селитранинг портлаши оқибатида 200 дан ортиқ киши ҳалок бўлди, 6 мингдан зиёд киши жароҳат олди. Шаҳарда кўплаб биноларга шикаст етди, қарийб 300 минг киши бошпанасидан айрилди. Ўтган бир йил ичида портлашда зарарланган 77 мингта бинодан ярмигина таъмирланди.
Кимёвий модда Россия фуқароси Игор Гречушкинга тегишли, Грузиядан Мозамбикка кетаётган «Rhosus» кемасидан мусодара қилинган бўлиб, портда 2013 йилдан бери сақланиб келаётган бўлган.
Ливан ҳукумати портлаш оқибатида 15 миллиард долларлик зарар етганини маълум қилган. Портлаш туфайли Ливан ҳукумати истеъфо беришга мажбур бўлди. Янги ҳукумати ҳалигача тузилгани йўқ.