Суриядаги вазият ҳал қилувчи босқични бошидан кечирмоқда. Давлатдаги ҳозирги босқич аввалги босқичлардан мутлақо фарқ қилади. Туркия ҳукумати биринчи марта Асад ҳукуматига қарши ҳарбий урушга киришди.
Ушбу воқеалар ва тезкор ўзгаришлар фақат Сурия эмас, балки бутун минтақанинг келажаги ҳақида муҳим саволлар уйғотмоқда.
Биз “Сайкс-бико” шартномаси якун топиши ва мустамлакачиликдан кейин пайдо бўлган “миллий давлат” шаклининг ўзгариш босқичига етиб келдикми?
Айтиб ўтиш жоиз...
Тунисдаги аҳоли томонидан амалга оширилган инқилоблар ва бошқа араб минтақаларидаги инқилобларни таҳлил қилиб кўрайлик. Амалга оширилаётган бу инқилоблар минтақани ўзгаришига уриниш эканини, бу ҳаракатлар “Сайкс-бико” шартномасининг мақсади ниҳоясига етишига олиб келишини англатади.
“Сайкс-бико” шатрномаси тузилгандан кейин Яқин Шарқ бир неча Тунис инқилоби ғалаба қозониб, ҳукумат тўнтарилиши юз берган эди. Мисрда ҳам худди шундай ҳолат содир бўлди. Бу икки инқилобда кўп қон тўкилмади ва давлат катта зарар кўрмади. Лекин инқилобни бостириш учун юзлаб одамлар қурбон қилинди. Бу инқилоблар давлатга қарши эмас, давлатнинг ичидаги ўзаро инқилоблар ҳисобланади.
Ливиядаги ҳаракатлар ҳам шундай якун топиши мумкин эди. Лекин қонли курашлар натижасида фақат унинг раҳбарлари эмас, бутун бошли давлат қулатилди. Қолеверса Ливия давлати давлат идораларининг тизими, армиясининг кучлилиги, конунларининг мукаммаллиги борасида Миср ва Тунисга ета олмас эди.
Аксил инқилоб ва “ватаний давлат”нинг ҳалок бўлиши.
Мисрда рўй берган инқилобларнинг натижаси ёмон бўлди. Юзлаб ёки минглаб одамлар ҳалок бўлди, ўн минглаб одамлар ҳибсга олинди ва яна ўн минглаб одамлар юртни тарк этдилар. Шундай бўлса-да давлат ўзининг ҳарбий бирдамлигини ва расмиятчилигини сақлаб қолди. Давлат барқарорликни сақлаб қолиш учун “қатағон” ва “темир мушт” усулидан фойдаланди. Лекин инқилоблар оқибатида халқнинг давлатга бўлган ишончи пасайди.
Яман давлатида Эроннинг қўллови билан қилинган Ҳусийнинг инқилоби натижасида Яман вайрон бўлди. Натижада давлат уч қисмга бўлиниб кетди.Ҳусий пойтахт ва шимолдаги баъзи ерларга эгалик қилади.
Шимолий қисмга қонуний президент ҳукмронлик қилади.
Яманнинг жанубига Жанубий қуролли кучлар ҳукмронлик қилади ва уларни БАА томонидан юборилган ҳарбий кучлар қўллаб-қувватламоқда.
Сурияда эса вазият шиддатли кечди. Унинг ҳудудлари бўлиб юборилди. Мустақилликдан бери гуллаб яшнаётган давлат инқирозга юз тутди.
Давлат унга қарши ҳаракат қилганлар ва уни бўлиб юбормоқчи бўлганларга қарши курашиб, “глобал фитнани” олдини олишга ҳаракат қилди.
Лекин олиб борилган сиёсат кучли бўлмагани инқилобнинг юзага келишига ва мамлакатни географик ва сиёсий жиҳатдан бўлиниб кетишига олиб келди. Минтақадаги бўш вазият оқибатида юртга Эрон ва унинг ортидан Россия кириб олишига қўйиб берилди. Сурияни ҳамма кириши мумкин бўлган заиф зонага айлантирилди. Давлат, фитналарга қарши курашиши четда қолиб, заиф бўлиб қолди.
Суриянинг шимолидаги Турк операцияси...
“Ватаний давлат” нинг инқирозга юз тутиши
Сурия бир неча йиллар урушлар оқибатида “ватаний давлат муваффақиятсизлиги”ни бошидан кечириб келмоқда. Суриянинг шимолида рўй бераётган Туркия операцияси эса давлатнинг қулашидаги хавфли қадам ҳисобланади. Курашнинг қандай бўлишидан қатъи назар, натижа давлатнинг инқирозга юз тутишига олиб келади.
Туркия операцияси амалга оширилиши билан “ватаний давлат” қулашининг мисли кўрилмаган шакли намоён бўлмоқда. Идлибдаги операциянинг халқ томонидан орзу қилингани, операция муҳожирлар ва қочоқлар томонидан қўллаб-қувватлангани айтилган эди. Бу ҳолатни ҳукумат ва унинг тарафдорлари “давлатга хиёнат қилиш” деб атамоқдалар. Лекин уларнинг бу ҳаракатлари давлатга хиёнат қилиш ҳисобланмайди.
Вазиятни чуқур таҳлил қилиб кўрилса бундай саёз фикрларга борилмайди. Аҳолининг бу ҳаракатлари уларнинг давлатга бўлган ишончларини сўниб бораётганига, давлат халқнинг кўз ўнгида душман ва золим бўлиб намоён бўлиши, ватанпарварлик ҳиссини йўқолишига ишора қилади. Давлатнинг қулаши унга бўлган ишончнинг йўқ бўлишидан бошланади.
Агар давлат мақсадларига эриша олмаса ўзининг якунини ўз қўли билан ясайди.
Сурия ҳукумати озроқ ҳикмат ва ислоҳ билан иш тутганда балки давлатнинг мавқеини сақлаб қолишга эришган бўлар эди.
Туркия ва Сурия шимолидаги ҳукумат ва унинг тарафдорлари ўртасидаги жангларнинг оқибати қандай бўлишидан қатъи назар, давлатнинг тақдири хал бўлиши, мустамлака асри ниҳоясига етганини намоён қилади.
Хўш бу ишлар Сурия халқининг фойдасига ҳал бўладими ёки зарарига?
Аниқ бир нарса дея олмаймиз, лекин вазиятлар мустамлакачилик сиёсатининг ниҳояси яқинлашиб қолганидан дарак беради.
Фирос Абу Ҳилол.