Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Суриянинг шимолида икки турк аскари ҳалок бўлди

2371

Туркия Мудофаа вазирлиги шанба куни маълум қилишича, Суриянинг шимолида уларнинг зирҳли транспортёрига қилинган ҳужумда икки турк аскари ҳалок бўлган ва икки нафари яраланган. Вазирликнинг айтишича, Туркия қўшинлари зудлик билан жавоб қайтарган.

"Террористларнинг позицияларига қарата аёвсиз ўт очишларимиз давом этмоқда", дейилади твиттерда жойлаштирилган баёнотда.

Унда айтилишича, ҳужум 2016 йилда ИШИД ва Сурия курдлари қуролли кучларидан ҳимоя сифатида Туркия "Фрот қалқони" трансчегаравий операциясини бошлаган минтақада содир бўлган. ОАВ хабарларига кўра, ҳужум ал-Боб ҳудудида содир бўлган. Анқара Сурия Демократик кучларининг таянчи бўлган YPG  гуруҳини Туркия ичидаги курд бўлгинчилари, Курдистон Ишчилар партияси билан боғланган "террорчи" гуруҳ деб билади.

Курд Ишчи партияси АҚШ ва Европа Иттифоқи томонидан "террористик гуруҳ" деб эълон қилинган. Истанбулдан хабар берган “Ал-Жазира” мухбири Расул Сердарнинг айтишича, турк қўшинлари ушбу ҳудуддаги ҳарбий нуқталардан "YPG позицияларига зарба беришган".

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

«Вагнер»нинг аҳволи Сурияда ҳам ёмонлашяпти

2662 19:10 07.07.2023

Қозоғистон Россия иштирокида Сурия бўйича музокаралар ўтказишдан бош тортди

2194 13:45 22.06.2023

Қозоғистонда Сурия бўйича 20-Остона музокаралари бошланди

882 15:30 20.06.2023

Саудия ва БАА Европа Иттифоқига босим ўтказмоқда

2162 10:30 18.06.2023

  Суриядаги вазият: янги фитналарга ҳозирлик кўрилмоқда...

2167 08:52 15.06.2023

АҚШ Суриядаги террорчиларга қўшимча кучлар юборди

1262 12:35 14.06.2023
« Орқага