Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Сурияликлар ўзини хавфсизликда деб ҳисобламайди

1680

Сурия ҳукумати назоратидаги ҳудудларда яшовчи аҳолининг қарийб ярми ўзини хавфсизликда деб ҳисобламайди. Сурия фуқароларнинг қадр-қиммати уюшмаси ўтказган сўровнома натижаси ана шундай, дея хабар беради The New Arab нашри.

Сўровномада ўз юртида ва хорижда яшайдиган беш юздан зиёд суриялик қатнашган. Уларга ҳукумат, фуқаролар урушнинг сиёсий ечими, ҳукуматнинг коронавирусга қарши кураши ва коррупция ҳақида саволлар берилган.

Ҳукумат назорат қиладиган ҳудудларда яшайдиган сурияликларнинг қарийб 50 фоизи, чет эллардагиларнинг 67 фоизи ўзини хавфсизликда эмас деб ҳисоблашини маълум қилган.  Бу кўрсаткич айниқса “сулҳ тузилган” ҳудудларда юқори эканлигини апниқланди – 94 фоиз.

Бундай ҳудудлар сирасига Суриянинг 2018 йилда ҳукумат кучлари назорат ўрнатган жанубий қисми киради. Ҳукумат назоратига ўтишни осонлаштириш мақсадида бу ерларда собиқ мухолифлар билан сулҳ тузилган. Сулҳ доирасида мухолифатнинг собиқ аъзолари афв олиши мумкин. Бироқ Сурия фуқароларнинг қадр-қиммати уюшмасининг ҳисоботида айтилишича, амалиётда бундай бўлмади.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

«Вагнер»нинг аҳволи Сурияда ҳам ёмонлашяпти

2662 19:10 07.07.2023

Қозоғистон Россия иштирокида Сурия бўйича музокаралар ўтказишдан бош тортди

2194 13:45 22.06.2023

Қозоғистонда Сурия бўйича 20-Остона музокаралари бошланди

882 15:30 20.06.2023

Саудия ва БАА Европа Иттифоқига босим ўтказмоқда

2162 10:30 18.06.2023

  Суриядаги вазият: янги фитналарга ҳозирлик кўрилмоқда...

2167 08:52 15.06.2023

АҚШ Суриядаги террорчиларга қўшимча кучлар юборди

1262 12:35 14.06.2023
« Орқага