Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Сурияда кимёвий қурол қўллаганлар ҳали ҳам жазолангани йўқ

1534

Сурияда кимёвий қурол қўллашга алоқадор бўлганлар ҳалигача тегишли жазога тортилмаган. Ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинлари, шунингдек, тақиқланган қурол қўлланишидан жабрланганлар ҳамон адолат кутмоқда. 

Бу ҳақда Сурия инсон ҳуқуқлари тармоғининг (SNHR) Кимёвий уруш қурбонларини хотирлаш куни муносабати билан тарқатилган ҳисоботида айтилади.

«Асад режими жорий асрда энг кўп кимёвий қурол қўллаган» деб номланган ҳужжатда Суриядаги уруш йилларида Башар Асад тарафдорлари 217 марта кимёвий қурол қўллагани, мухолифат назоратидаги ҳудудларга зарба бергани айтилади. Шунингдек, 1500 нафардан ортиқ кимёвий қурол қурбонлари аниқлангани қайд этилган.

Ҳуқуқ фаоллари 2013 йил 21 август куни Дамашқ яқинидаги Шарқий Гутада содир бўлган қирғиндан кейин ҳам Асад режимининг кимёвий қурол ишлатишдан воз кечмаганига эътибор қаратган. Ҳужумда юзлаб суриялик ҳалок бўлган эди.

Ўша даҳшатли кундан кейин ҳам Асад режими тарафдорлари Сурия аҳолисига қарши 184 марта тақиқланган қуроллардан фойдаланган, дейилади ҳисоботда.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

«Вагнер»нинг аҳволи Сурияда ҳам ёмонлашяпти

2662 19:10 07.07.2023

Қозоғистон Россия иштирокида Сурия бўйича музокаралар ўтказишдан бош тортди

2194 13:45 22.06.2023

Қозоғистонда Сурия бўйича 20-Остона музокаралари бошланди

882 15:30 20.06.2023

Саудия ва БАА Европа Иттифоқига босим ўтказмоқда

2162 10:30 18.06.2023

  Суриядаги вазият: янги фитналарга ҳозирлик кўрилмоқда...

2167 08:52 15.06.2023

АҚШ Суриядаги террорчиларга қўшимча кучлар юборди

1262 12:35 14.06.2023
« Орқага