Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Сурияда фуқаролар уруши бошланганига 11 йил тўлди

1097

2011 йил 15 мартдаги халқ қўзғолонига ўн бир йил тўлди, ўшанда Суриянинг жанубидаги Дараъа шаҳрида бир гуруҳ бошланғич мактаб ўқувчилари президент Башар Асадга ишора қилиб мактаб биноси деворида «Кейинги навбат сизда, шифокор!» сўзларини чизишганди

Тинч намойишлар орқали ҳокимият алмашинувини истаган тинч аҳолини «террорчи» деб эълон қилган Асад режими, намойишларни бостириш учун аскар ва хавфсизлик кучларини сафарбар қилди.

Режимнинг бу ҳаракати тинч оммавий намойишлардан фуқаролар урушига айланиб кетди. Асад режими кучлари билан “Озод Сурия Армияси” номи остида тўпланган ҳарбий мухолиф гуруҳлар ўртасида 2012 йилда қуролли тўқнашувлар бошланган эди.

2015 йил сентябрь ойида Россиянинг урушда иштирок этиши билан фуқаролар урушининг бориши шиддатли ҳужумлар ва блокадалар эвазига кўпчилик ерларни назорат остига олган режим фойдасига ўгирилди.

2017 йилнинг 23-24 январь кунлари Россия ва Туркия ташаббуси билан биринчи Остона учрашуви бўлиб ўтди. Уч йил ўтиб Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоған ва унинг россиялик ҳамкасби Владимир Путин Идлибда ўт очишни тўхтатиш тўғрисида келишиб олишди.

2021 йил 26 май куни халқнинг ярмидан кўп қисми қатнашмаган сайловда Асад 95,1 фоиз овоз олгани даъво қилинган эди.

Февраль ойида ДАИШ/ИШИД террор гуруҳи етакчиси Абу Иброҳим ал-Ҳошимий ал-Қурайший АҚШ кучлари томонидан ўлдирилган эди.

Режим тинч аҳолига 217 марта кимёвий қурол билан ҳужум уюштирди. 6,6 миллион суриялик ўз ватанини тарк этишга мажбур бўлган ва уларнинг 3,5 миллиондан ортиғи Туркиядан бошпана топган.

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг гуманитар масалаларни мувофиқлаштириш бошқармаси маълумотларига кўра, 6,7 миллион киши мамлакат ичкарисида уй-жойини ташлаб кетган, Сурияда камида 14 миллион тинч аҳоли эса гуманитар ёрдамга муҳтож.

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг 2021 йил 24 сентябрдаги баёнотида айтилишича, Суриядаги фуқаролар урушида тасдиқланган қурбонлар сони 350 минг атрофида, ҳақиқий кўрсаткич эса бундан анча юқори экани тахмин қилинмоқда.

Асад режими камида 14449 кишини қийноққа солган. Мухолифат манбаларига кўра, режим кучлари ҳамон 400 мингга яқин одамни ҳибсда ушлаб турибди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

«Вагнер»нинг аҳволи Сурияда ҳам ёмонлашяпти

2662 19:10 07.07.2023

Қозоғистон Россия иштирокида Сурия бўйича музокаралар ўтказишдан бош тортди

2194 13:45 22.06.2023

Қозоғистонда Сурия бўйича 20-Остона музокаралари бошланди

882 15:30 20.06.2023

Саудия ва БАА Европа Иттифоқига босим ўтказмоқда

2162 10:30 18.06.2023

  Суриядаги вазият: янги фитналарга ҳозирлик кўрилмоқда...

2167 08:52 15.06.2023

АҚШ Суриядаги террорчиларга қўшимча кучлар юборди

1262 12:35 14.06.2023
« Орқага