БМТнинг Гуманитар масалаларни мувофиқлаштириш бошқармаси 16 нафар суриялик фотограф олган суратларни эълон қилди. Ушбу суратларда Сурияда ўн йиллик уруш келтирган кулфатлар ва сурияликларнинг дард-аламлари акс этган.
Идлиб, 2020 йил. Икки ака-ука бир-бирини қучоқлаганча авиаҳужумда ҳалок бўлган оналари ва акаси учун кўз ёш тўкяпти. (Ғайт Саид)
Дума, 2018 йил. Ер ости касалхонасига олиб келинган ярадор болалар. (Муҳаммад Бадра)
Саракиб, 2019 йил. Қўғирчоқбоз Валид Рашид вайроналар орасида болаларга томоша кўрсатяпти. (Анас Харбутли)
Шарқий Ғута, 2018 йил. Овқат пишираётган аёллар. (Анас Харбутли)
Дума, 2014 йил. Отасининг протез қўлига қараб турган 8 яшар Муҳаммад. (Бассам Ҳабия)
Дума, 2014 йил. Авиаҳужумдан кейин вайроналар остидан тирик топилган чақалоқ. (Бассам Ҳабия)
Дараа, 2017 йил. Ийд ал-фитрнинг биринчи куни. Урушда ўлган ўғлининг қабрида йиғлаётган аёл. (Муҳаммад Абазид)