Сирдарё вилоятининг Боёвут туманида кучли шамол эсиши кузатилганлиги ҳақида аввалроқ хабар берган эдик.
Сирдарё вилоятида кучли шамол электр узатиш тармоқларига ҳам шикаст етказди, деб хабар беради Сирдарё вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати.
Кучли шамол эсиши натижасида Ховос, Боёвут туманлари ва Янгиер шаҳридаги электр узатиш тармоқларига ҳам шикаст етган.
Ҳозирда «Сирдарё ҲEТК» АЖ ишчи ходимлари томонидан ушбу талафотларни бартараф етиш чоралари кўрилмоқда.
Тез орада электр тармоғидан узилиб қолган истеъмолчилар тармоққа қайта уланади.