Швеция аҳолисининг диний эътиқодини ҳисобга олган ҳолда кўпроқ масжидлар қурилмоқда. Баъзилар, албатта, эстетик жиҳатдан ҳайратланарли, бошқалари эса қизиқиш уйғотади. Чунки улар янада қулайроқ ва камтарона муҳитда ибодат қилиш учун жой таклиф қилади.
Носир масжиди
Бу Швецияда қурилган биринчи масжиддир. У 1976 йилда очилган. У очилганидан то ҳозиргача нафақат диний марказга, балки диний дарслар, фестиваллар ва бошқа кўплаб ижтимоий тадбирлар ўтказиладиган жойга айланган.
Фитя масжиди
Стокголм жанубидаги туркча услубдаги бу масжид қурилишига қарийб ўн йил вақт кетган ва 1 500 намозхон учун туҳфадир. Европадаги энг баланд минорасига эга (32,5 метр) бўлган бу масжид 2007 йилда очилган. Ҳозирда гуллаб-яшнаётган турк мусулмон жамоасига хизмат қилмоқда.
Стокголм масжиди
Стокголм масжидининг қаерда жойлашгани ҳақида кўп йиллик мунозаралардан сўнг, қадимги Катарина электр станцияси қурилиши учун танланади. Қисман швециялик таниқли меъмор Фердинанд Боберг томонидан ишлаб чиқилган архитектура ёдгорлиги асл дизайндаги мавритан исломий архитектурасининг ажойиб намунаси дейиш мумкин.
Малмё масжиди
Швециядаги иккинчи энг қадимги масжид — Малмё масжиди 1984 йилда очилган. Аммо режалаштириш 1960 йилларда бошланган. Масжид йиллар давомида бир неча марта ҳужумларга учраган. У нафақат Малмё мусулмон жамоасига, балки Скане минтақасига ва ҳатто Копенгагенга ҳам хизмат қилади.
Уппсала масжиди
Кичик, лекин жуда машҳур Уппсала масжиди дунёдаги энг шимолий масжидлардан бири деб сифатида эътироф этилган. Бироқ Санкт-Петербург бу даъвони тезда рад этган. Бу Уппсала шаҳридаги иккита масжиддан бири. Бу ҳудуддаги жума намози ўқиладиган ягона масжиддир.