Ўта ўнг «Қаттиқ йўналиш» партиясининг Дания етакчиси Швециянинг мусулмонлар зич яшайдиган ҳудудида Қуръони Карим нусхасини ёқиб юборди.
Расмус Палудан полиция ҳамроҳлигида жума куни Линчепинг жанубидаги очиқ жамоат жойига чиқиб, ўткинчиларнинг норозилигига эътибор бермай, мусулмонларнинг муқаддас китобини қўйди ва уни ёқиб юборди.
Бунга норозилик билдириб майдонга 200 га яқин одам тўпланган. Одамлар полицияни ирқчилар етакчисининг ўз ҳаракатини амалга оширишига йўл қўймасликка чақирди.
Полиция эътибор бермаганидан сўнг, намойишчилар йўлни тўсиб қўйишди.
Мусулмонларга қарши шунга ўхшаш ҳаракатлар аввалроқ Даниянинг ўта ўнг ирқчи гуруҳлари томонидан амалга оширилган.