Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Илм

"Шаробхўрдан баттар аҳволим..."

3043

Шайх Муҳаммад Ғаззолий раҳимаҳуллоҳ айтадилар:

Арақ ичишга одатланган бир йигитга: "Арақ ичишни ташла", дедим. У менга синиқлик билан боқди ва кўзлари ёшга тўлиб: " Менинг ҳақимга дуо қилинг!" деди.   

У йигит ҳақида тафаккур қилдим, унга раҳмим келди. У Аллоҳга нисбатан ҳаддидан ошганлиги, Унга хилоф қилганлигидан маҳзун эди. Унда Аллоҳ билан сулҳ қилишга рағбат бор эди. Аммо у бу ишга мубтало бўлиб қолган эди. У офият қидириб уни топишда мендан ёрдам сўраётган эди.   

Мен ўзимга ўзим дедим:

"Гоҳо менинг аҳволим бундан баттарроқ бўлади. Тўғри, мен арақ ичмаганман. Мен яшаб турган шароит буни нелигини билмайди. Аммо мен ғафлат шаробини кўп марта сипқориб, Роббим ва

Унинг амрларидан ғофил бўлганман. У ўзининг ожизлигидан йиғлаяпти. Мен ва мен кабилар нуқсонимизга йиғлаймизми?! Гоҳо нафсимизга алданиб қоламиз".  

Кейин мендан арақни ташлаши учун дуо сўраётган йигитга қараб дедим:   

"Кел иккаламиз биргаликда ўзимиз учун дуо қиламиз:  

"Эй Роббимиз, биз нафсимизга зулм қилдик. Агар бизни мағфират қилиб бизга раҳм қилмасанг зиён кўргувчилардан бўлиб қоламиз!".

Абдуқодир Полвонов

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Энг аввалги мусулмон ким? Ёхуд Ислом Одам алайҳиссаломдан бери келаётган дин…

3052 21:00 12.01.2021

Раҳбарлик зулмни англатмайди

2996 18:10 28.12.2020

“...Қанийди, адашган бўлганимда!”

2782 09:25 09.09.2020

Аёлларнинг зое ҳуқуқи

2968 17:33 20.06.2020

«Саодат асрида аёл озодлиги»

2160 12:45 29.08.2019
« Орқага