Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Илм

Аёлларнинг зое ҳуқуқи

2968

Аллоҳ кўзни номаҳрамдан тийишга буюрди. Бу амрни мўмин ва мўминаларга баробар йўллади. Кейин қарашни батамом тақиқлаганлар келишди.

Энди аёл кўриши ё кўриниши жоиз эмас. Буни амалга ошириш учун у уйга абадий ҳибс қилинди.

Мана шу ғулувдан аёлнинг инсонийлиги ўлдирилди. Унинг диний ва дунёвий ҳуқуқлари топталди.

Сўнг бу эгриликни Оврупа ва Америка одатларини бизга кўчириш билан муолажа қилмоқчи бўлишди. Яъни, дардни худди шундай дард билан алиштиришди.

Бир пайтлар Абу Абдуллоҳ Бухорийдек қадри баланд муҳаддис Саҳиҳ Суннатларга боқди, мулоҳаза қилди. Сўнг ҳеч қандай истиҳола ва қўрқишсиз бугун айрим одамлар инкор қиладиган аҳкомларни ишлаб чиқди. Масалан "Касаллар китоби"да муҳаддислар имоми "Аёлларнинг хаста эркаклар ҳолидан хабар олиш боби. Умму Дардо ансорлардан масжид аҳли бўлган эркак ҳолидан хабар олди" дея бобни номлади.

Агар диндорлик ўзгариб кетган баъзи жойларда аёллар шундай нарсаларни талаб қилиб чиқишса, уриб ўлдирилган бўларди. Чунки улар Бухорийни табаррук учун ўқишади, фиқҳ учун эмас.

Биз бу зикр қилганларимиз билан бирга аёлнинг фаолияти оиласи ҳисобига бўлиши жоиз эмаслигини таъкидлаймиз. Албатта эр ва фарзанд ҳаққи бошқа ҳуқуқлардан олдин туради. Француз ва бошқа ўринда инглиз вазираларининг аёлнинг уйдаги вазифаси илк рисоласи эканини, айтганларини ўқигандим. Бу яхши фикр. Чунки "уй бекаси" мансаби жуда улкан мансаб. У менинг назаримда жуда баланд лаёқатни талаб қилади.

Ҳаётни ислом таълимотлари асосига қуриш илм ва тажрибадан жуда катта насибадорликни талаб қилади. Шундай экан, турли вазият ва мақсадлар ўртасида ҳамжиҳатликни юзага келтиришчи?!

Бу энди гўзал тафаккур ва нозик тартиботни талаб этади.

Шайх Муҳаммад Ғаззолий, "Ислом ҳақида юз савол" китобидан

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ясама иттифоқ ғоясини кескин қоралайман – Мубашшир Аҳмад

2715 06:05 30.04.2022

Экин маҳсулотларининг закоти - ушр. 25-кун | Устоз Мубашшир Аҳмад

1273 19:42 26.04.2022

Кимлар закот бера олади? 21-кун | Устоз Мубашшир Аҳмад

1885 22:10 22.04.2022

Закот вожиб бўлишининг шартлари. 20-кун | Устоз Мубашшир Аҳмад

1699 20:41 21.04.2022

Закот ҳақида тушунча. 19-кун | Устоз Мубашшир Аҳмад

1450 19:58 20.04.2022

Рўза тутмасликни мубоҳ қилувчи узрли ҳолатлар. 3-қисм. 12-кун | Устоз Мубашшир Аҳмад

1193 17:32 20.04.2022
« Орқага