Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Таҳлил

“...Қанийди, адашган бўлганимда!”

2781

Ислом жиҳодига чақирувчилардан бири бундай деганди: "Шариат ҳукмларини татбиқ этмаслик умматнинг устига ёғаётган балоларнинг бош сабабчисидир. Мана шу жоҳилиятга қарши курашиш ва куфрга тиргак бўлаётган тоғут-шайтонларни йўқ қилиш лозим!"

Салафий даъватчилардан бири эса бундай деганди: "Оятларни таъвил қилиш қалбларни адаштира бошлади. Кейин бунга оддий одамларнинг қарашларига мувофиқ мазҳабларга эргашиш, суннати мутаҳҳарани тарк этиш ва сўфий тариқатларнинг ёйилиши қўшилди. Бу адашувлар бор экан, умматнинг ҳоли ислоҳ бўлмайди".

Униям гапини эшитдим, буниям. Ва иккови ҳам душманга бас келолмаслигини ва курашда ғолиб бўлолмаслигини англадим. Чунки улар ўзлари юзланган майдонни ва илонлар чиқиб келадиган ўрани яхши ўрганишмаган. Улар бошидан яраланган беморнинг оёғини боғлаган табибга ўхшашади. 

Фаросатсизлик маҳсули бўлган бу жиҳоднинг оқибатлари ҳақида ўйлай бошладим. Бир дўстим: «Булар ҳақида қандай фикрдасиз?» деб сўраганди. Мен шундай жавоб қилдим: «Буларнинг фаолиятига бир йил бўлмай, хонадон ва масжидларга жанжал ва келишмовчиликлар ёйилади. Бир тоифа ёшлар қамоқхоналарга ташланади. Мустамлака эса ваҳшийлашиб, янада мустаҳкам ўрнашади». 

Тахминим тўғри чиқди, қанийди, адашган бўлганимда! 

Шайх Муҳаммад Ғаззолий

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Энг аввалги мусулмон ким? Ёхуд Ислом Одам алайҳиссаломдан бери келаётган дин…

3052 21:00 12.01.2021

Раҳбарлик зулмни англатмайди

2996 18:10 28.12.2020

Аёлларнинг зое ҳуқуқи

2968 17:33 20.06.2020

"Шаробхўрдан баттар аҳволим..."

3043 00:00 22.04.2020

«Саодат асрида аёл озодлиги»

2160 12:45 29.08.2019
« Орқага