Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Илм

Раҳбарлик зулмни англатмайди

2996

Эркакнинг ўзи уйини бошқариши (ўз уйида раҳбар бўлиши) унга зулм ва истибдод ҳуқуқини беришни англатадими? Баъзи инсонлар бу хақида худди шундай дея ўйлашади ва бу нотўғридир! Зотан, мусулмонларнинг уйи ичида "Аллоҳ белгилаб кўйган чегаралар" деб номланган нарса бўлиб, мен  Қуръони каримни ўқиганимда ушбу сўз икки оятда олти марта такрорланганини мулоҳаза қилдим!!!

Ва иккала оят мусулмонларнинг уйларини бузилиб, хароб бўлишдан тўсиб туради ...

Ушбу икки оятлар қуйидагичадир:

"Талоқ икки мартадир. Сўнгра яхшиликча ушлаб қолиш ёки яхшиликча қўйиб юбориш. Сизга уларга берган нарсангиздан бирор нарсани олиш ҳалол бўлмайди, магар икковлари Аллоҳнинг чегараларида тура олмасликдан қўрқсалар (бўлади). Бас, агар икковларининг Аллоҳнинг чегараларида тура олмаслигидан қўрқсангиз, хотин берган эвазда икковларига гуноҳ йўқдир. Ушбулар Аллоҳнинг чегараларидир. Бас, улардан тажовуз қилманг. Ва ким Аллоҳнинг чегараларида тажовуз қилса, бас, ўшалар, ана ўшалар, золимлардир".

(Бақара, 229).

"Бас, агар яна талоқ қилса, бундан кейин у аёл токи бошқа эрга тегиб чиқмагунча унга ҳалол бўлмайди. Агар у ҳам талоқ қилса, гар Аллоҳнинг чегараларида туришга ишонсалар, бир-бирларига қайтсалар, гуноҳ бўлмайди. Ушбулар Аллоҳнинг билган қавмларга баён қилаётган чегараларидир".

(Бақара, 230).

Бир неча сатрларда олти бора такрорланган бу чегараларнинг ўзи нима?  

Улар уйдаги тартибсизликлар, камситиш ва заиф санашни олдини олувчи бошқарув қоидаларидир. Шунингдек, одамлар ўртасидаги тенглик мувозанатини ўрнатадиган фитрат, ақл ва ваҳийдан иборат бошқариш қоидалари ҳамдир. Зеро, уй тулкилар маскан тутган жой ёки ваҳший ҳайвонлар яшайдиган ўрмон эмас. (Уйда ўз ҳуқуқига эга инсонлар яшашади).

Аллоҳ таоло оятлардаги ушбу қисқа жумла билан аёлнинг эркакдаги ва эркакнинг аёлдаги ҳақларини тасвирлаб берган: "Улар сизнинг кийимингиз, сиз эса уларнинг кийимидирсиз".

Ушбу икки ҳаётнинг ўзаро аралашуви уни деярли битта вужуд ҳаётига айлантириб қўяди.

Ёлғиз ҳиссиётнинг ўзи оилани ўзаро иттифоққа жам этувчи бўлмасдан, ўткинчи инжиқликлар доимий ҳаёт кечиришни вужудга келтира олмайди!  Буюк муфассирлар биз тақдим этган оятлардаги кўп такрорланадиган Аллоҳнинг чегараларини тушунтиришда мусулмонлар уйидаги оилавий муҳитни назарда тутганлар.

Улар огоҳлантирган энг муҳим нарса адолатсизлик эди!  "Манор" китоби соҳиби, Аллоҳ ундан рози бўлсин, бундай деган:  "Адолатсизлик - бу маданиятлар офати ва халқларни ҳалок этувчидир. Зотан, эркакларнинг оилада адолатсиз бўлиши бирон раҳбарнинг қўл остидаги инсонларни фосоду ҳалок этгандан-да кўра фосид этувчироқ  ва ҳалок этгувчироқдир. Никоҳ ришталари инсоний фитратдаги энг кучли ва энг мустаҳкам риштадир!  Қачонки ушбу инсоний фитрат фосид бўлса, ушбу ришта ҳам узилиб кетади. Бундан сўнг эса умматни Аллоҳ ғазаби ва қаҳридан қайси умид ман эта олар эди?...

Шубҳасиз, ҳозирда эр-хотинлик масаласида исломий асрларнинг ҳеч бирида бўлмаган қадрсизланиш, бузилиш ва узилиш ҳолатига етилди. Бу ҳолатга етиш эса Аллоҳ чегараларига икки тарафнинг ҳам тажовуз қилиши ва эр-хотинлик фитрати фасоди сабабли бўлди.

Ҳақиқат шуки, уйнинг ичкариси ташқарисидан таъсирланади ва уй ташқарисида жаҳолат ва исроф бўлаверса, аста-секин уй ичига ҳам кириб келади. Бунинг балосидан эса фақатгина Аллоҳ ўзи паноҳида асраганларгина омонда қолади, қолганлар жаҳолат ва исрофга кўмилиб, балога дучор бўлишади.

Биз аввало Қуръон карим белгилаб берган ва Суннат уни шарҳлаб берганидек, Аллоҳ чегараларини қойим қилишга келишиб олишни истаймиз. 

Ўйлашимча, ҳар иккала жинснинг фиқҳий, ахлоқий ва хулқ-атвор даражасини кўтариш уй ичидаги ва ташқарисидаги Ислом арконларини мустаҳкамлайди ва аёл ўзига тегишли ваколатларини ўз доираларида кенгайтиради.  Шунингдек, эркаклар ҳаётнинг шовқин-сурони ва унинг доимий курашларида ўзларига мувофиқ бўлган жиловни эгаллашига имкон беради.

Агар бирон бир тарбия муассасаси ёки иқтисодий ширкат бўлса, унда унга бирор раҳбар бўлиши лозимдир. Раҳбарлик эса ўзаро маслаҳат,  фикр алмашиш ва манфаатли келишувни ман этмайди.

Ушбу ҳолат барча дунёвий ишларида барқарор бўлган қонун бўлиб, уйни бу қонундан нима сабабли истисно қилиш керак?

Шайх Муҳаммад Ғаззолий раҳимаҳуллоҳ

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Энг аввалги мусулмон ким? Ёхуд Ислом Одам алайҳиссаломдан бери келаётган дин…

3052 21:00 12.01.2021

“...Қанийди, адашган бўлганимда!”

2782 09:25 09.09.2020

Аёлларнинг зое ҳуқуқи

2968 17:33 20.06.2020

"Шаробхўрдан баттар аҳволим..."

3044 00:00 22.04.2020

«Саодат асрида аёл озодлиги»

2160 12:45 29.08.2019
« Орқага