Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизматининг тарқатган хабариган кўра, жорий йилнинг 18 март кунидан 20 март кунига қадар Республикамизнинг айрим ҳудудларида шамол тезлиги 17-22 м/с дан 23-28 м/с гача кучайиши кутилмоқда.
Шу муносабат билан вазирлик фуқароларимиздан кучли шамол вақтида заруратсиз ташқарига чиқмасликни тавсия этади. Автомобиль эгаларидан автомобилларни дарахтлардан узоқроққа қўйишни сўраб қолади.
Бугун соат 9:20 атрофида кучли шамол эсиши оқибатида "Халқ банки" Боёвут филиали биносинининг профнастил билан қопланган том қисми қулаб тушди, деб хабар берган Сирдарё вилоти ҳокимлигининг матбуот хизмати.
Хабарда айтилишича, воқеа жойига Фавқулодда вазият вазирлиги Боёвут тумани бўлими мутахассислари етиб келган ва юзага келган талофат оқибатларини бартараф этиш бўйича амалий ишлар бошланган. Ҳодиса оқибатида жабрланганлар йўқ.
Таҳририятдан: банк биноси томининг учиб кетганининг асл сабаби шамолмикин ёки “профессионал” қурувчиларимизнинг лоқайдлигиданмикин? Бундай дейишимиздан мурод, 30-40 йил олдин қурилган биноларнинг томи учмаган-да...