Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Ўзбекистондаги биринчи шамол электростанциясини қуриш бошланди

2061

Қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантириш бўйича етакчи халқаро компаниялардан бири бўлган БААнинг Masdar компанияси томонидан Навоий вилоятининг Зарафшон туманида шамол электр станцияси қурилишига тамал тоши қўйиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги  хабар берди.

Тадбир доирасида Masdar компанияси, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Энергетика вазирлиги ўртасида қурилаётган электр станциясининг лойиҳавий қувватини 500 мегаваттдан 1,5 гигаваттгача ошириш бўйича битим имзоланган.

Зарафшон шаҳридаги шамол электр станцияси 2024 йилнинг охиригача тижорий фойдаланишга топширилиши кутилмоқда. 500 мегаватт қувватга эга лойиҳа 500 мингта хонадонга етарли ҳажмда электр энергияни ишлаб чиқаришни ва атмосферага чиқариладиган карбонат ангидрид чиқиндиларини йилига 1,1 миллион тоннага камайтиришни таъминлаб бериши кўзда тутилган эди. Эндиликда бу рақамлар мос равишда 1,5 миллион хонадон ва 3,3 миллион тонна карбонат ангидридга кўпаяди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Илк хорижий сафар Муқаддас заминга. Бу ― яхшилик аломати

1704 12:15 18.07.2023

Айиқ панжаси ва аждаҳо домига тушмаслик лозим!

2186 15:25 21.06.2023

Юртимизда бу йил буғдой йили бўлди

2650 19:45 20.06.2023

Эрон ва Ўзбекистон ўртасидаги алоқалар янада ривожланиши кутилмоқда

2007 08:24 15.06.2023

Ўзбекистон – Истанбулдаги анжуман диққат марказида

1430 13:07 08.06.2023

Шавкат Мирзиёев бугун Туркияга боради

1601 11:05 03.06.2023
« Орқага