Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Мексикага кучли тўфон ёпирилди

1331

Расмийларга кўра, «Олаф» тўфони Мексиканинг Баха Калифорния ярим оролининг жанубий чеккасига кучли ёмғир ва шамолни олиб келган. Тезлиги соатига 155 км бўлган тўфон Сан-Хосе-дел-Кабо яқинидаги ерга соат 22:00 да етиб келиб вайронагарчиликларни бошлаган. Бу ҳақда AҚШдаги Тўфонлар миллий маркази (NHC) хабар берди.

NHC хабар беришича, тўфондан огоҳлантириш Лос-Баррилесдан Кабо-Сан-Лазарогача бўлган Баха Калифорния штатини қамраб олган. Ёмғирнинг 5-10 дюйм (13 см дан 25 см гача), баъзи жойларда максимал 15 дюйм (38 см) гача кўтарилиши натижасида аҳоли ҳаёт учун хавф туғдирадиган сув тошқини ва сел келиши ҳақида огоҳлантирилган.

Aввалроқ, пайшанба куни CONAGUA Мексика федерал сув комиссияси ўз баёнотида, "Олаф", эҳтимол, пляжлар жойлашган Лос-Кабос, Ла-Пас ва Баха Калифорния ҳудудларида 2-тоифали тўфонга айланиши мумкинлигини айтди.

Расмийлар Лос-Кабосда дарахтлар қулаши ва электр узилишлари ҳақида хабар беришган. Ҳудудларда эвакуация бошпаналари ташкил қилинган.

Довулнинг кучи жума ва дам олиш кунлари заифлашиши кутилмоқда.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Мекcикада ҳибсга олинган Ўзбекистон фуқаролари қўйиб юборилди

1032 16:07 13.12.2022

Мексика “журналистхўр” мамлакатга айланиб қолди

717 11:10 18.08.2022

БМТ Хавфсизлик кенгаши Украинадаги вазиятни муҳокама қилади

1006 09:20 11.05.2022

Ўта аччиқ таомлар, чўкиб бораётган пойтахт ва чегараси девор билан ўралган мамлакат

3627 16:30 13.03.2022

Мексика-АҚШ чегарасида 4 нафар ўзбекистонлик қўлга олинди

3074 12:20 10.12.2021
« Орқага