Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Радио эшитиб қори бўлган болакай

3571

Хусейн Муҳаммад Тоҳир туғма кўзи ожиз бўлиб туғилган. 5 ёшида унинг отаси болага ҳафтада етти кун кун бўйи Қуръон ўқиладиган тўлқинга мосланган радио ҳадя этган эди. "Мен ўғлимни Қуръони каримни ўқий олмагани сабаб, Аллоҳнинг каломини эшитишини истаган эдим. Бироқ унинг шу тариқа бутун Қуръонни ёдлай олиши мумкинлигини ўйлаб ҳам кўрмаган эканман", дейди Ҳусайннинг отаси.

Боланинг оиласи Жидда шаҳридан Мадинага кўчиб келганидан сўнг, бола отасидан уни Пайғамбаримиз масжидига олиб боришини сўради. Ота рози бўлди, лекин болага "Бақара" сурасидан бир нечта оятларни ўқиб беришни шарт қилди. Бола сурани бутунича ёддан ўқиганида отанинг ҳайратини тасаввур қилинг.

Шундан сўнг, оила бошлиғи болани Қуръони каримни ўқиш ва ёдлаш бўйича мутахассисларга кўрсатди ва улар боланинг уни тўлиқ ёдлаб бўлганини  тасдиқладилар. Болага маҳоратини ошириш учун фақат бир нечта ўқиш дарслари керак бўлди. "Бу менга ўғлимнинг кўр бўлиб туғилганидан бери кўп йиллар давомида бошидан кечирган барча азоб-уқубатларни унутишга мажбур қилди", деди боланинг отаси.

Мубашшир Аҳмад: “Қуръон фақат маъракада ўқиладиган китоб эмас!”

Салафи солиҳинларнинг ёшларга васияти (учинчи қисм)

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Қуръони каримнинг ўзбек тилидаги таржимаси Малайзияда чоп этилади

1284 15:40 08.07.2023

Президентнинг муносабати нимани англатади?

4015 12:05 06.07.2023

Туркия ташқи ишлар вазири Швецияда Мусҳафнинг ёқиб юборилишини қоралади

1245 16:52 29.06.2023

Швеция полицияси масжид ёнида Қуръонга қарши намойишга рухсат берди

1852 11:30 29.06.2023

Грецияда Қуръонни йиртган франциялик ҳибсга олинган

2728 19:15 17.06.2023

Беларусда Қуръон маъноларининг таржимаси янгича талқинда нашр этилди

1481 15:19 16.06.2023
« Орқага