Пентагон овоз тезлигидан беш баравар юқори гипертовушли ракетани муваффақиятли синовдан ўтказди. Бу ҳақда душанба куни АҚШ Мудофаа вазирлиги Илғор тадқиқот дастурлари бошқармаси сайтида маълум қилинган.
АҚШ Мудофаа вазирлиги Илғор тадқиқот дастурлари бошқармаси синовлар давомида асосий мақсадларга эришилганини маълум қилган.
«Бошқарма АҚШ Ҳарбий-ҳаво кучлари билан биргаликда ўтган ҳафта ҳаво-реактив двигателли гипертовушли қуролни синовдан ўтказди. Қанотли ракета 5 М дан юқори тезликка етди (яъни, товуш тезлигидан беш баравар юқори)», дейилади хабарда.
Қайд этилишича, тестлар давомида асосий мақсадларга эришилган. Ракета АҚШнинг Raytheon Technologies концерни томонидан ишлаб чиқилган.