Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Гуантанамо қамоқхонасида мусулмонлар қийноққа солинмоқда

1500

Яманлик собиқ маҳбус Мансур Адайфийнинг айтишича, қамоқхона «маҳбуслар устида тажриба ўтказиш учун ҳарбий лабораторияга айлантирилган».
 
«АҚШнинг Кубадаги Гуантанамо қамоқхонасида маҳбусларни жисмоний ва руҳий қийноққа солиш одатий ҳол эди», деди у ерда 15 йил яшаган собиқ яманлик маҳбус. Унинг ягона айби, исми террорда гумон қилинган шахсникига ўхшаш бўлганидир.  
 
Мансур Адайфий Analodu нашрига берган интервьюсида, АҚШнинг Марказий разведка бошқармаси Афғонистон, Ироқ ва Яман ҳамда бошқа мамлакатлардан Гуантанамога одамларни ташишда маҳаллий маълумот берувчиларнинг ишончсиз маълумотларидан қандай фойдаланганига эътибор қаратди.

Ўз бошидан кечирганларини эслар экан, у Гуантанамода 800 га яқин маҳбус борлигини, уларнинг энг кексаси 105 ёшда эканини айтди. 
 
Адайфи, АҚШ Гуантанамо қамоқхонасини қонуний чекловлардан қочиш учун атайлаб лойиҳалаштирганини таъкидлаб, АҚШ ушбу муассаса билан боғлиқ ҳар қандай қонунбузарликни рад этишини айтди. 

«Гуантанамо олдида каттар мақсад бор. Бу маҳбуслар устида тажриба ўтказиш учун ҳарбий лаборатория бўлиб чиқди. Улар баъзи натижаларни кўрсатишлари керак эди, шунинг учун тўқ сариқ рангли комбинезондаги одамларни олиб келишди ва уларни энг ашаддий жиноятчилар сифатида Гуантанамога жойлаштиришди. У ердаги маҳбуслар фақат мусулмонлар эди», - дейди у. 
 
Гуантанамо мусулмонларга қарши кайфиятнинг стандартлаштирилган шакли эканлигини таъкидлаган Адайфи, соқчиларнинг ислом ва унинг муқаддас қадриятларига нисбатан ҳақорат ва ҳурматсизлик орқали маҳбусларни гижгижлаганини айтди. 
 
Унинг айтишича, 2001 йил 11 сентябрда АҚШга қарши содир этилган террор хуружлари ортидан АҚШ мусулмонларга қарши кайфиятни кучайтириш орқали ўзининг ташқи сиёсатидаги муваффақиятсизликларини яширишга уринган ва маҳбуслар Гуантанамода мусулмонларга нисбатан камситиш ҳолатлари кучаяётгани ҳақида хабар беришдан қўрқишган. 
 
11 сентябрдан сўнг Ғарб давлатлари ва баъзи араб давлатларида «террорчи» деб аталган диссидент ва фаолларни АҚШга топширганлигини ҳам айтади.
 
Унинг сўзларига кўра, ўша вақт ичида АҚШ одамларни судсиз ўғирлаб, қамоққа ташлаган. 
 
Адайфийнинг айтишича, Гуантанамода камситиш ва нафрат кичик жиноятлардир. Қийноқлардан сўнг маҳбуслар қонга беланган йўлаклар орқали судраб олиб борилади. Унинг айтишича, сўроқ пайтида ўнлаб одамлар ҳалок бўлган, ҳеч ким овозини кўтармаган. 
 
Адайфи экспертлар, маслаҳатчилар ва психологлар назорати остида маҳкумларга нисбатан қўлланилаётган қийноқлар тобора кучайиб бораётганини таъкидлади. 
 
«Психологлар қийноққа солинаётган маҳкумларнинг муносабатини кузатиш ва янги қийноқ усулларини ўйлаб топиш устида иш олиб бормоқда», деди у. 
 
Адайфи соқчилар нафақат сўроқ хоналарида, балки кун бўйи маҳбусларни мунтазам равишда қийноқларга солишлари туфайли, маҳбусларнинг руҳий ва жисмоний саломатлиги қандай ёмонлашганини тасвирлаб берди. Аскарлар камера эшикларини тақиллатишар, қўриқчилар эса Қуръонни ҳурматсизлик билан маҳбусларнинг оёғи остига қўйиб норозилик уйғотарди. 
 
Қўшма Штатлар қийноқ усулларини Гуантанамодан ташқари, Ироқдаги Абу Ғрайб каби бошқа давлат қамоқхоналарига ҳам жорий қилган. 
 
Адайфи муассаса қарийб 22 йилдан бери фаолият юритаётганини ва АҚШ ҳукумати қамоқхонани ёпишга ваъда берганига қарамай, ваъдасининг устидан чиқмаётганини таъкидлади. Инсон ҳуқуқлари ташкилотлари ва халқаро ҳамжамият босим ўтказмас экан, Гуантанамода қийноқлар давом этаверади. 
 
Кубанинг Гуантанамо қамоқхонаси, АҚШнинг 2001 йилдаги терактлардан кейин бошлаган «террорга қарши глобал уруш» сиёсати туфайли ташкил этилган.

Америка разведка идоралари терроризмга қарши уруш ниқоби остида, асосан, Яқин Шарқ ва Африкадан келган шахсларни терроризмга алоқадорликда айблаб, ҳибсга олди. Маҳбусларнинг АҚШ қонунчилигидан фойдаланишига йўл қўймаслик учун АҚШнинг ўша пайтдаги президенти Жорж Буш маъмурияти Америка ҳуқуқ тизимининг юрисдикциясидан ташқарида сўроқ камералари ва қамоқхоналарни қурдилар. 
 
Буш маъмурияти 2002 йил 11 январда Гуантанамо ҳарбий-денгиз базаси яқинида Гуантанамо қамоқхонасини ташкил қилди. Қамоқхона ноқонуний қийноқ усуллари, ноқонуний ҳибсга олишлар ва суддан ташқари қотилликлар билан машҳур бўлди ва кейинчалик терроризмда гумон қилинган барча шахсларни жойлаштириш учун фойдаланилди.
 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ўзбекистонлик Сайфулло Соипов АҚШда умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди

1680 11:35 14.03.2023

Рус терроризмининг «отаси» Сергей Нечаев

5406 22:50 09.03.2023

Покистоннинг собиқ бош вазири ҳибсга олинади

1924 19:00 06.03.2023

Турк разведкасининг трансчегаравий амалиётлари

2064 20:05 05.02.2023

Парижда РКК террор ташкилоти тарафдорлари полицияга ҳужум қилди

944 11:15 24.12.2022
« Орқага