Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Қуръонни ёқиб юборган Палуданга нисбатан жиноий иш очилди

5669

Швециянинг Мальмё шаҳрида Пасха байрамида Даниянинг ўта ўнгчи “Stram Kurs” партияси раҳбари Расмус Палудан Қуръони карим китобини ёқиб юборгани ҳақида хабар берган эдик. Онадўли ахборот агентлигининг хабар беришича, Палуданга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Мальмё полиция бошқармаси томонидан берилган аризада Палудан “жамоатчиликнинг нафрат ва ғазаб қўзғатиш жиноятини содир этгани учун” жазоланиши талаб этилмоқда. 

Мальмё тумани полицияси бошлиғи Жимми Аркенхайм 2020 йилда ҳам худди шу модда билан Палуданга нисбатан жиноий иш қўзғатилганини ва ўша пайтда прокурор ишни судга ошириш зарурати йўқ, деб қайтарганини эслатди. Аркенҳайм бу сафар жиноят ишининг бирор баҳона билан ёпилмаслигига ва судга етиб боришига ишонч билдирди.

Дания ва Швеция фуқаролигига эга бўлган Палудан 2017 йилдан бери Даниянинг турли шаҳарларида Қуръони каримни ёқиши туфайли мусулмонларнинг ғазабини қўзғатган эди.

Аввал хабар берганимиздек, Швеция давлат телевидениеси SVT’нинг мухбири Расмус Палудан томонидан Қуръони карим китобини ёқиб юбориш провокациясини танқид қилгани учун ишдан бўшатилганди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Қуръони каримнинг ўзбек тилидаги таржимаси Малайзияда чоп этилади

1284 15:40 08.07.2023

Президентнинг муносабати нимани англатади?

4015 12:05 06.07.2023

Туркия ташқи ишлар вазири Швецияда Мусҳафнинг ёқиб юборилишини қоралади

1245 16:52 29.06.2023

Швеция полицияси масжид ёнида Қуръонга қарши намойишга рухсат берди

1852 11:30 29.06.2023

Грецияда Қуръонни йиртган франциялик ҳибсга олинган

2728 19:15 17.06.2023

Беларусда Қуръон маъноларининг таржимаси янгича талқинда нашр этилди

1481 15:19 16.06.2023
« Орқага