Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Ислом

Қуръонда кимларга вайл бўлсин, дейилган?

9006

Қуръони каримда иккита сура - “Мутоффифун” ва “Ҳумаза” “вайл” сўзи билан бошланади. Муфассирлар “вайл” сўзини “ҳалокат”, “бахтсизлик”, “зиён” ёки жаҳаннамдаги азоби энг шиддатли бўлган бир водий дейишган.

Ушбу икки сурада ҳам молиявий муносабатлар ҳақида айтиб ўтилган.

«(Ўлчов ва тарозидан) уриб қолгувчи кимсаларга вайл (ҳалокат) бўлсин! Улар одамлардан (бирон нарсани) ўлчаб олган вақтларида тўла қилиб оладиган, уларга ўлчаб ёки тортиб берган вақтларида эса кам қилиб берадиган кимсалардир»
(Мутоффифун сураси, 1–3).

(Кишиларни) ғийбат қилувчи, масхара қилувчи ҳар бир кимсага вайл бўлсин. 2. у мол-дунёни йиғиб, уни санагани-санаган. 3. ва моли (бойлиги) уни абадий қолдиради деб ўйлайдиган кимсадир. 4. Йўқ! Қасамки, албатта, у «Ҳутама»га ташланур! 5. (Эй, инсон!) «Ҳутама» нима эканлигини сенга не ҳам англатур?! 6. (У) Аллоҳнинг ёқиб қўйилган бир оловидирки. 7. (у баданларни тешиб ўтиб) юракларга қадар етур.
(Ҳумаза сураси, 1-7).

Динимизда ҳар бир мўмин бандага ҳалол ризқ топиш фарз қилингандир. Ушбу оятларда эса мол-дунё тўплашга ҳаддан зиёд ҳирс қўйган киши назарда тутилган. У шундай кишики, мол-дунё тўплаб бировга беришдан бахиллик қилади. Тўплаган бойлигини қайта-қайта санаб роҳат олади, қалби шу билан хотиржам бўлади. Бундай одам бора-бора ҳаётда барча нарсани мол-дунё ҳал қилади, деб эътиқод қилади, ҳатто мол-дунё уни сақлаб туради, деб ўйлайди. Бундайлар барча нарсанинг қийматини мол-мулк билан баҳолашади. Уларнинг наздида инсоннинг қадри ҳам мол-мулкининг миқдорига қараб ўлчанади. Шунинг учун ҳам улар мол-мулки ўзларидан кам бўлган инсонларни камситишади.

Агар диққат билан ўқисак, юқоридаги оятларда бировларнинг ҳақидан уриб қолувчилар, ҳамда бойликка ҳаддан зиёд ҳирс қўйиб, уларни йиғиб, тўплаб, яхшилик йўлида сарф қилмайдиганларга бир хил шиддатли азоб ваъда қилинмоқда.

Иқтисодчи ёки молиячи бўлмаганлар ҳам билишади, замонавий иқтисодиётнинг асосий тамойили ҳам шу, яъни бойликлар жамиятда айланиши керак, моддий маблағлар тор доиралар қўлида тўпланиб қолмаслиги лозим, чунки бу нафақат иқтисодий, балки ижтимоий муаммолар келтириб чиқариб, жамият ҳаётини издан чиқишига сабаб бўлувчи иллатдир.

Бойлик берилган мусулмонлар, қўлларидаги мол-мулклар Аллоҳники ва уларга берилган синов деб билиб, бойликларини мана шу тушунча асосида тасарруф қилишлари – мол-мулкка бўлган энг тўғри муносабатдир.

Ислом молияси сайтидан олинди

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Қуръони каримнинг ўзбек тилидаги таржимаси Малайзияда чоп этилади

1284 15:40 08.07.2023

Президентнинг муносабати нимани англатади?

4015 12:05 06.07.2023

Туркия ташқи ишлар вазири Швецияда Мусҳафнинг ёқиб юборилишини қоралади

1245 16:52 29.06.2023

Швеция полицияси масжид ёнида Қуръонга қарши намойишга рухсат берди

1852 11:30 29.06.2023

Грецияда Қуръонни йиртган франциялик ҳибсга олинган

2728 19:15 17.06.2023

Беларусда Қуръон маъноларининг таржимаси янгича талқинда нашр этилди

1481 15:19 16.06.2023
« Орқага