Устоз Зайниддин қори Муҳаммад Юсуф хотираларига бағишланган «Қуръони карим мусобақаси – 1442» танловига саралаш жараёнлари бўлиб ўтмоқда.
Тиловат йўналиши бўйича мусобақалар ҳаяжонли дақиқаларга, юракларни жунбушга келтирувчи тиловатларга бой тарзда бўлиб ўтди. Ўн иштирокчи орасидан аввалги уч ўрин эгалари аниқланди. Биринчи ўринни олган қори Рамазон ойида бўладиган якуний финал босқичига йўл олди. Учинчи ўринга икки қори муносиб кўрилди.
“Тиловат” йўналиши бўйича саралаш босқичи 11-ҳафта ғолиблари:
1-ўрин Абдулҳафиз Сулаймонов – 231.5 балл.
2-ўрин Файзуллоҳ Юнусов – 211 балл.
3-ўрин Шукруллоҳ Рўзибоев ва Ривожиддин Нурмуҳаммадов – 208 балл.
Биринчи ўрин соҳиби “Ҳидоя” тўплами, Қуръони карим ва Рамазон ойида бўладиган суперфиналга йўлланмани қўлга киритди. Иккинчи ва учинчи ўрин эгалари Қуръони карим билан тақдирланишди.
Эслатиб ўтамиз, мусобақа шартларига киритилган янги тартибга биноан мураттаб қориларимиз ҳифз йўналишида ҳафта давомида @azonquronbot телеграм манзилида рўйхатдан ўтишлари мумкин. Ҳафта давомида ҳифз йўналишида рўйхатдан ўтган қорилар билан чоршанба куни суҳбат жараёнлари бўлиб ўтади ва иштирокчилар аниқланади. Мураттаб қориларни Қуръон мусобақасига чорлаб қоламиз. Исталган вақтда ариза тўлдириб, иштирокчига айланишингиз мумкин.Тиловат йўналиши иштирокчилари эса ҳар душанба куни соат 8:00 дан 13:00 гача рўйхатдан ўтишлари мумкин.
Қуръон мусобақасига доир барча янгиликларини ҳар куни AzonTVнинг барча ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида кузатиб боринг.
Telegram | Instagram | YouTube