Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Қозон: мактабда намозга оид зиддиятлар барҳам топди

1692

Блоггер Расул Тавдиряков ўз фейсбук саҳифасида Қозон шаҳрининг 173-мактабида раҳбарият ва танаффус пайтида намоз ўқиган ўқувчиларнинг ота-оналари ўртасидаги зиддиятлар барҳам топгани ҳақида хабар берган.

Ўқув ишлари мудири ва бир ота орасида юзага келган зиддиятда намозга қарши ҳаракатларни тасвирга олишга уринган эркакнинг қўлидан мактаб раҳбари телефонни тортиб олган. Ота-оналар мактаб маъмуриятининг ўқувчиларга мактаб биноси ва қўшни масжидда намоз ўқишини ҳам таъқиқлашгани ҳолда болаларнинг тамаки чекиши ва мунтазам дарсга келмасликларига қарши ҳеч қандай чора кўрмасликларига эътибор қаратишган. 

Умумий мажлисда икки томон муросага келишган. Блогернинг сўзларига қараганда, раҳбарият ўқувчиларнинг намоз ўқишларига рухсат берган. 

Адвокат Руслан Нагиев вазиятга баҳо берар экан “Мактаб нафақат намозга рухсат бериши, балки жой ва хавфсизлик билан ҳам таъминлаши керак” деб таъкидлайди. Маслаҳатчи бу дарс вақтида бўлмаслиги кераклигини қўшимча қилган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Қозон шаҳрида «Рамазон гуллари» акцияси бўлиб ўтди

2577 13:35 23.04.2023

Қозонда Қуръоннинг ноёб тафсири нашр этилди

1257 08:05 27.12.2022

Қозон: Циркда намозхона очилди

688 13:10 22.12.2022

Қозон савдо марказларида намозхоналар очилмоқда 

881 18:20 20.10.2022

Қозоғистонда президентлик сайлови санаси очиқланди

1092 21:31 22.09.2022

Қозонда Озарбайжон фуқаросини ўлим ҳолатида қолдирган ирқчилар судланмоқда

2220 18:05 24.08.2022
« Орқага