Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Қирғизистон президенти Донбасс можаросини дипломатик йўл билан ҳал этишга чақирди

1257

Қирғизистон президенти Садир Жапаров Украина шарқидаги вазиятни одамлар қурбон бўлишига йўл қўймаслик учун музокаралар столида, фақат тинч дипломатик йўл билан ҳал этиш тарафдори эканини айтди.

“Украина шарқидаги вазиятнинг ривожланишини хавотир ва чуқур ташвиш билан кузатяпман. Менга жумладан Донбасс атрофидаги вазиятнинг ривожланиши ҳақида мунтазам маълумот беришяпти. Қирғизистон Республикаси доимо БМТ Хавфсизлик Кенгаши томонидан қўллаб-қувватланган ва можарони ҳал қилиш бўйича ягона ҳужжат бўлган Минск келишувларига риоя қилиш заруратидан келиб чиққан. Афсуски, унинг талабларининг бажарилмагани ҳозирги қийин вазиятга олиб келди”, – деб ёзди Жапаров Фейсбукдаги саҳифасида.

У “можаронинг янада кучайишига йўл қўймаслик учун максимал даражада эҳтиёткор ва вазмин бўлиш”га чақирди.

“Мен у ёки бу давлатни тан олиш ҳар қандай давлатнинг суверен ҳуқуқи эканлигини таъкидламоқчиман”, – дея хулоса қилди Қирғизистон президенти. Унинг фикрича, бу кўплаб Россия фуқаролари яшайдиган Донбассда тинч аҳолини ҳимоя қилиш учун мажбурий чора бўлган бўлган бўлиши мумкин. 

Жапаров «мажбурий чора» деганда айнан нимани назарда тутганини айтмаган бўлса-да, Россия президенти Владимир Путиннинг Донецк ва Луганск халқ республикалари  мустақиллигини тан олиш ҳақидаги қарорига ишора қилган бўлиши мумкин. 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Қирғизистоннинг собиқ президенти узоқ йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди

1833 10:55 12.06.2023

Ўшда халқаро муаззинлар танлови бўлиб ўтди

2154 08:48 01.06.2023

Ҳаж – 2023. Қирғизистонда зиёратчиларнинг биринчи гуруҳи қачон кетиши аниқ бўлди

3629 10:30 18.05.2023

Россия томонида жанг қилган қирғизистонлик узоқ йилга қамалди

1741 08:20 18.05.2023

Қирғизистон: Ўзбек миллий маркази ходими Каромат Абдуллаева Ўшдаги тартибсизликларни уюштирганликда айбланмоқда

3591 14:34 25.04.2023

Қирғизистоннинг кирилл алифбосидан воз кечишига жавобан Россия чоралар кўра бошлади

10595 19:15 22.04.2023
« Орқага