Озарбайжон армияси томонидан олиб борилган чора-тадбирлар натижасида 23 август куни соат 06:00 да фронт чизиғининг Геранбой минтақаси йўналиши бўйича Арманистон Қуролли кучлари диверсион-разведка гуруҳининг зобити, 1989 йилда туғилган катта лейтенант Гурген Алавердян аниқланди ва қўлга олинди.
Бош прокуратура ва Озарбайжон Давлат хавфсизлик хизматининг қўшма маълумотларида хабар беришича, Гурген Алавердян Арманистон қуролли кучлари томонидан бошланган тажовузкор уруш натижасида эгаллаб олинган Келбажар вилояти ҳудудида ноқонуний қуролли тузилмаларда қатнашган. У Озарбайжоннинг ҳарбий хизматчилари, ҳарбий корхоналари, бошқармалари, ташкилотлари, шу жумладан одамларни ўлдириш, уларнинг соғлиғига зарар етказиш, мулкка жиддий зарар этказиш ёки бошқа ижтимоий хавфли оқибатларга олиб келадиган зўравонлик ҳаракатлари, шунингдек ноқонуний эгаллаш деб таснифланган ҳаракатлар; ўқотар қуроллар, уларнинг қисмлари ва ўқ-дориларини сақлаш ва ташиш каби жиноятларни содир этган.
Шунингдек, Алавердян Арманистон махсус хизматлари номидан ушбу давлатга Озарбайжон хавфсизлигига зарар этказиш мақсадида фойдаланиш учун давлат сирини ташкил этувчи маълумотларни тўплаш ва топшириш мақсадида жосуслик мақсадида 23 августда давлат чегарасини кесиб ўтган.
Ушбу факт бўйича Озарбайжон Бош прокурори томонидан ЖКнинг 100.2 (тажовузкор уруш олиб бориш), 276 (жосуслик), 279.1 (қуролли тузилмалар ёки қонунларда кўзда тутилмаган гуруҳлар тузиш), 228.1 (қурол-яроғ ва портловчи моддалар, унинг таркибий қисмлари, ўқ-дориларни ноқонуний равишда олиш, бериш, сотиш, сақлаш, ташиш) ва 318.1 (Озарбайжон Республикаси давлат чегарасини ноқонуний кесиб ўтиш) моддалари бўйича жиноий иш очилган.
Жиноят иши доирасида пухта, тўлиқ ва объектив дастлабки терговни ўтказиш учун Бош прокуратура, Давлат хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлиги ва Давлат чегара хизматининг профессионал ходимларидан иборат қўшма тезкор-тергов гуруҳи тузилди.
Қилинган жиноятнинг табиати ва мураккаблигини инобатга олган ҳолда Бош прокурор Бош прокуратура Тергов бўлимига жиноий тергов олиб бориш тўғрисида кўрсатма берди ва ҳозирда тегишли тергов ҳаракатлари ва тезкор-қидирув тадбирлари олиб борилмоқда.