Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Озарбайжон Ташқи ишлар вазирлиги: "Арман дашноқлари томонидан 500 мингдан ортиқ одам  ўлдирилган..."

6066

Озарбайжон Ташқи ишлар вазирлиги АҚШ президенти Жо Байденнинг "Арман геноциди" иборасини 1915 йил Усмонли империясида арман миллатчилари томонидан тарғиб қилинган фожиали воқеаларга нисбатан ишлатилишига муносабат билдирди. Озарбайжон дипломатлари Америка раҳбари тан олган тарихий фактларнинг бузилганидан афсусда эканликларини билдиришди.

"Арман геноциди" деб номланган ҳодисаларни сиёсийлаштираётганлар ўша даврда арман қуролли тузилмалари томонидан 500 мингдан ортиқ одамнинг оммавий равишда ўлдирилгани, шунингдек, 1918 йил март ойида Бокуда ва бошқа жойларда арман дашноқлари томонидан содир этилган оммавий қотилликлар тўғрисида жим туришади", дейилган Озарбайжон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги баёнотида.

Озарбайжон дипломатлари, шунингдек, Вашингтон бир аср олдинги воқеаларни бузилган шаклда намойиш этиб, айни пайтда арман миллатчилари томонидан сўнгги ўттиз йил давомида озарбайжонларга қарши Хўжалидаги геноцидга адолатли баҳо бера олмаганига эътибор қаратган - ва бу икки томонлама стандартларнинг одатий намунасидир.

"1915 йил воқеалари сиёсатчилар томонидан эмас, балки тарихчилар томонидан текширилиши лозим. Аммо, биласизки, нима бўлганини яширишни истаган ва ўзини мазлум давлат сифатида кўрсатишга ҳаракат қилаётган Арманистон, қўшма тарихий комиссия тузиш орқали ўша даврнинг воқеаларни текшириш бўйича Туркиянинг таклифини қабул қилмади", деб эслатади вазирлик.

Дипломатлар тарихни сохталаштириш ва қайта ёзиш учун ҳар қандай уринишлар ҳамда уни сиёсий босим воситаси сифатида ишлатиш қабул қилиниши мумкин эмаслигини таъкидлаганлар.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Озарбайжонда 5,7 магнитудали зилзила юз берди  

750 09:01 04.07.2023

Озарбайжон армиясининг 105 йиллиги нишонланмоқда

1626 10:10 27.06.2023

Озарбайжоннинг уч тумани арманлар томонидан ўққа тутилди

1485 17:40 16.06.2023

Душманимнинг душмани дўстимдир ёхуд Озарбайжон ва Исроил алоқалари ҳақида  

2734 14:03 09.06.2023

Озарбайжонда Мустақилликнинг 105 йиллиги нишонланмоқда

1949 12:50 28.05.2023

Илҳом Алиев: Боку Ереван билан тинчлик шартномаси имзоланиши тарафдори

726 09:05 24.05.2023
« Орқага