8 август, якшанба куни, соат 13:00 да Арманистон Қуролли Кучлари бўлинмалари Озарбайжон Нахчиван Мухтор Республикасининг Садарак тумани Ҳайдаробод аҳоли пункти йўналишида озарбайжон армияси позицияларини вақти-вақти билан ўққа тутган. Бу ҳақда Озарбайжон Мудофаа вазирлиги хабарида айтилмоқда.
Хабарларга кўра, ўққа тутиш ҳодисаси Веди туманининг Араздейен қишлоғидаги позициялардан бўлган. Озарбайжон армияси шахсий таркиби орасида ҳалок бўлганлар ва ярадорлар йўқ.
Вазирликнинг қўшимча қилишича, операцион вазият Озарбайжон Қуролли Кучлари бўлинмалари томонидан назорат қилинмоқда.