Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Таҳлил

Нега Саудия Арабистони Эроннинг кучайишига тўсқинлик қилолмади?

3520

Саудия Арабистони минтақада манфаатли стратегияни ишлаб чиқишга муваффақ бўлмади, натижада Эроннинг узоқни кўзлаб тузилган режалари бугун ўз самарасини беришни бошлади.

Саудия Арабистонининг Абқайиқдаги нефтни қайта ишлаш заводига берилган зарбадан сўнг халқаро ва икки томонлама муносабатларда кескинлик ва ноаниқлик пайдо бўлди. Эрон қўллаб-қувватлаётган яманлик ҳусийлар нефть заводига ташланган дрон ўзлариники эканини даъво қилмоқда. Қўшма Штатлар эса Яман иштирокини истисно этган ҳолда барча масъулиятни Эроннинг зиммасига юкламоқчи. Ушбу ҳолатни Эрон ташқи ишлар вазири Жавод Зариф АҚШнинг «максимал босим» ҳолатидан «максимал ёлғонлар»га томон ўтиши сифатида баҳолади.

Аммо бир нарса аниқки, Эрон ҳар қандай ҳолатда ҳам бу ҳодисаларнинг марказида турибди, гўё у Саудия Арабистонига билвосита зарба бермоқда, Риёз  эса бирор шаклда қасос олишга мутлақо қодир эмас.

Зеро, тарихан Саудия Арабистони қироллари жангларда ғалаба қозониш учун бошқаларга суянишган ва чегараларидан ташқарида ҳокимиятни режалаштира олмаган.

Араб – Исроил можаросининг дастлабки кунларида Саудия Арабистони ўз ҳудуди янги ташкил топган Исроил давлати билан ҳар қандай кўринишда боғланмаслигини таъминлаш учун Қизил денгиздаги Тиран ва Санафир оролларини Мисрга ижарага берди, шу тариқа араб давлатларининг Исроилга қарши курашига қўшилишдан ўзини четга олишга интилди.

80-йилларда Саудия Арабистони ўз иқтисодий оғирлигини 8 йил давомида Эрон билан қонли урушларни олиб борган Саддам Ҳусайннинг елкасига юклашга ҳаракат қилди. Саудия қироллиги араб бирдамлиги ҳақида қайғурмаса-да, Саддам Ҳусайн енгилгудек бўлса, Риёзнинг нефтга бой ва бир вақтнинг ўзида шиа мазҳабига эътиқод қилувчи аҳоли яшайдиган шарқий провинциясида хавф вужудга келишидан хавотирланарди. Айни пайтда Эроннинг Саудия Арабистони ва Баҳрайндаги сингари араб режимларига таъсир кўрсатиши ҳамда Яқин Шарқда кучли таъсир доирасига эга бўлиши билан бу хавотир янада кучаймоқда. 

Узоқ вақт давомида шаклланган муаммоларнинг тезкор ечимлари бўлмайди

Яқин Шарқдаги замонавий геосиёсий манзара  минтақадаги тартибсиз ҳокимият бўшлиғини намоён этмоқда. Ушбу бўшликни ҳозирча ҳеч бир куч тўлдиришга қодир эмас, ҳатто Суриядаги ҳал қилувчи ролига қарамай Россия ҳам.

Риёз энди бирор муаммога шунчаки пул ташлаб, унинг барҳам топишига умид қила олмайди. Чунки унинг ҳозирги муаммоси йиллар давомида минтақавий гегемонизмни режалаштирган шуҳратпараст Эрондир.

Эрон Саудия Арабистони манфаатларига зарба бераётган бир пайтда Риёз жавоб бериш йўлларини изламоқда ва ғарблик ҳамкорларига шикоят қилиш, тобора кўпроқ қурол сотиб олишга интилишдан бошқа нарсани уддалаётгани йўқ.

Саудия Арабистони Эрон билан ҳар қандай тўғридан-тўғри тўқнашув аянчли окибатларга олиб келишини билади. Бундан ташқари, Эрон билан ҳарбий низога бориш бу унинг ҳамкорлари – Ливан, Яман ва Ироқ билан ҳам низога бориш демакдир. Бу ҳолда Саудия ўзи билан айни сафда турувчи ишончли иттифоқчини топиши амри маҳолдир.

Агар Риёз Ироқ каби ўта муҳим мамлакатлардаги Эрон вакилларига қарши чиқа оладиган гуруҳларни ўз томонига оғдириш учун маблағ киритганида, Теҳронга тўғридан-тўғри қарши чиқиши мумкин эди. Аммо Саудия Америка билан ҳамкорлик қилишни афзал кўрди ва аллақачон Эроннинг «чўнтагида» бўлган Ироқ шиалари етакчиси Муқтадо ас-Садр каби одамларни кўллаб-қувватлашга ҳаракат қилмоқда.

Ажабланарлиси шундаки, мутлақ монархия сифатида Саудия Арабистони ҳукуматининг узоқ муддатли стратегик режалари деярли йўқ. Бу эса унинг ўз чегараларини барқарорлаштирадиган ҳамда миллий манфаатларини ички ва ташқи томондан ҳимоя қиладиган бир неча йиллик стратегияни ишлаб чиқа олмаслигини билдиради.

Шундай қилиб, Эрон ва унинг экспансионист режими реал сиёсий нуқтаи назардан мақтовга сазовордир. Зеро, унинг рақиблари чет эллардаги тарафдорларининг раҳм-шафқатига таянаётган, Россия ва Хитой каби қудратли кучлар билан альянслар қураётган бир пайтда у {Эрон} мустақил равишда режалар туза олди ва минтақавий амбицияларига эришиш учун тинмай ишлади.

Замонавий Эрон аста-секин бўлса-да, иқтисодий, маданий ва ҳарбий нуфузини кенгайтиришга эришди. Бугун унинг стратегияси ўз самарасини бермоқда, чунки энди Теҳрон арабларнинг барча рақиблари ва хатто АҚШга хам таҳдид қилиши мумкин, айни пайтда йирик араб пойтахтларига, шу жумладан, Дамашқ ва Бағдодга ҳам ўз таъсирини ўтказмоқда.

Шундай экан, Эроннинг рақиблари унинг режимига нисбатан нафратларини ифода этиш ўрнига бу мамлакатдан ўз шахсий фойдалари учун кўп нарсани ўрганишлари мумкин.

Манба: Ал-Жазира

 

Мавзуга доир...

Саудия Арабистонига «нефть зарбалари»: Кўрфаздаги порох бочкаси портлайдими?

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

  Суриядаги вазият: янги фитналарга ҳозирлик кўрилмоқда...

2167 08:52 15.06.2023

Эрон: Ўқувчи қизларни заҳарлашда гумонланувчиларнинг айримлари ҳибсга олинди

862 15:05 08.03.2023

Эрон Ислом Республикаси ТИВ Қорақалпоғистон воқеаларига ўз муносабатини билдирди

1618 14:32 06.07.2022

Эрон ва Ўзбекистон: дипломатик алоқалар ўрнатилганига 30 йил тўлди

1209 16:52 10.05.2022

Эрон Ислом Республикаси элчисининг қутлуғ рамазон ҳайити муносабати билан табриги

1748 17:25 01.05.2022

ОАВ: Эронда ўлимга ҳукм қилинганлар сони ортган

1653 15:55 01.05.2022
« Орқага