Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Нақд бўлмаган шаклда ҳақ тўлаш рағбатлантирилади

1124

«Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги Қонун қабул қилинди. Унга кўра, ишлаб чиқарувчи(ижрочи, сотувчи) ҳақидаги, савдо ва хизмат кўрсатиш қоидалари тўғрисидаги маълумот истеъмолчига давлат тилида тақдим этилади.

Шунингдек, товарлар (ишлар, хизматлар) учун нақд пулсиз шаклда ҳақ тўланганда, истеъмолчиларга рағбатлантиришлар берилиши мумкин. Бундан ташқари шартномага истеъмолчиларнинг қонунчиликда назарда тутилган ҳуқуқларини камситадиган шартларни киритиш, шунингдек уларга қонунчиликда белгиланган имтиёзлар ва афзалликларни бермаслик таъқиқланади.

«Янги қоидаларни амалда қўллашдаги асосий муаммо бу истеъмолчи ҳуқуқларини тан олмайдиган монопол корхона ва ташкилотларимиз томонидан унга амал қилинмаслиги бўлиши мумкин. Бироқ кичик корхоналар билан масала йўқ, улар қонунлардан қўрқади ва ҳурмат қилади», – деган мазкур қонуннинг қабул қилинишига муносабат билдирган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев.

Қонунда яна бир қатор қўшимчалар киритилган бўлиб, улар тўлиқ истеъмолчи манфаатлари учун хизмат қилиши белгиланган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Буюртмачининг пулидан ортса, олсам бўладими?

2500 19:05 09.06.2023

Марказий банк ахбороти

2144 20:15 01.03.2022

Байден Афғонистон пулларига қўйилган тақиқни олиб ташлади

1479 09:23 12.02.2022

АҚШ глобал банкларга Афғонистонга ёрдам маблағларини ўтказишга рухсат бермоқда

1415 19:05 03.02.2022

2021 йилда Ўзбекистонга халқаро пул ўтказмалари ҳажми ошди

1339 16:35 21.01.2022

200 минг сўмлик қоғоз пуллар чиқарилиши режалаштирилган

1587 15:50 20.01.2022
« Орқага