АҚШ президенти Жо Байден Афғонистон Марказий банкининг АҚШдаги 7 миллиард долларлик активларига қўйилган тақиқни бекор қилиш ҳақидаги фармонни имзолади.
“Толибон” Кобулни эгаллаганида, Афғонистоннинг Марказий банк ҳисобрақамларида сақланган 9 миллиард доллардан кўпроқ захираси бўлган. Бунинг 7 миллиард доллари АҚШда, қолган қисми Германия, БАА, Швейцария ва бошқа бир қатор мамлакатларда сақланган.
Афғонистоннинг АҚШдаги активлари “музлатиб” қўйилган, Вашингтон шу тариқа мазкур пуллардан “Толибон” фойдаланишининг олди олинганини айтган эди. Энди бу пуллар Нью-Йоркдаги Федерал захира банкининг махсус ҳисобрақамига ўтказилади. Маблағнинг тахминан 3,5 миллиард долларини афғон халқи ва Афғонистоннинг эҳтиёжлари учун йўналтириш режалаштирилмоқда.
Шу билан бирга, Афғонистон Марказий банкининг “музлатилган” активларининг ярмидан кўпи 11 сентябрь воқеалари қурбонларининг яқинларига эҳтимолий товон тўлаш учун ажратилади.