Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Ахлоқ

“Нафс тилаган нарсани еяверасанми?!”

4332

Ҳазрати Нофеъ (р.а.) шундай дейдилар:

«Абдуллоҳ ибн Умар (р.а) хаста бўлдилар. Кўнгли балиқ тановул қилмоқни истади. Мен Мадинадан балиқ изладим, лекин тополмадим. Сўнгра бир жойдан топдим ва уни бир ярим дирҳамга сотиб олдим. Сўнгра уни қовуриб пиширдим ва нон устига қўйиб, беморга элтдим. Худди шу пайт остонада бир тиланчи пайдо бўлди. Абдуллоҳ ибн Умар (р.а.): «Балиқни нон билан бирга ўраб унга берингиз!» дедилар. Хизматларидаги йигит дедики: «Худо хайрингизни берсин. Сиз қай замондан бери балиқни орзу этардингиз, лекин биз тополмаган эдик. Охири биз уни топдик ва бир ярим дирҳамга сотиб олдик. Ҳозир биз бунинг ўрнига тиланчига пулини бера қолайлик». Абдуллоҳ ибн Умар (р.а.) дедиларки: «Йўқ. Уни ўраб тиланчига берингиз!» Сўнг йигит тиланчига қаради ва: «Сенга бир дирҳам берсак, бу балиқни бизга қайтариб берасанми?» деб сўради. - Ҳа, - деди тиланчи.

Бундан сўнг унга пул бериб, балиқни қайтариб олди. Келтириб, Абдуллоҳ ибн Умарнинг олдиларига қўйди. «Пулини бериб, балиқни ундан қайтиб олдим», деди. Абдуллоҳ ибн Умар (р.а.) шундай дедилар: «Уни ўраб яна (тиланчининг) ўзига беринг. Тўлаган пулингизни ҳам ундан қайтариб олманг.

Чунки мен Расулуллоҳ (с.а.в.) шундай деганларида эшитиб турдим:

«Бир киши бир нарсани жуда истагани ҳолда, ўз хоҳишини рад этиб, бошқани ўз нафсидан афзал кўрса, Аллоҳ азза ва жалла уни мағфират қилади!».

Ибни Хиббон ҳазрати Нофеъдан (р.а.) ривоят этган

Имоми Ғаззолийнинг "Уйланиш одоби"дан 

Мутаржим: Йўлдош Эшбек

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ахлоқус солиҳийн: нафс моҳияти

2411 20:10 31.03.2022

Ким кимга насиҳат қилиши мумкин? 

4279 18:54 08.02.2022

Мубашшир Аҳмад: «Ахлоқнинг асоси диндир»

2575 21:05 03.02.2022

Мубашшир Аҳмад: «Хулқингизни ислоҳ қилинг, биродарлар!»

3206 09:55 03.06.2021

Малайзия ғайримуслимлари энди “Аллоҳ” лафзини ишлатиши мумкин

2638 08:00 11.03.2021

“Ахлоқ ус-солиҳийн – Яхшилар ахлоқи” китоби ҳақида

2070 21:30 03.02.2021
« Орқага