Барча замон ва барча маконларда гўзал ахлоқли бўлиш инсониятнинг энг олий мақсади бўлган. Ота-боболаримиздан эшитган ривояту достонларимиз ҳам, қанчадан-қанча ёзилаётган китоблар ҳам фақат – гўзал ва яхши ахлоқли инсон бўлишга чорлайди.
Зеро, Аллоҳ таоло Ўзига яхши ахлоқ билан қайтишимзни истайди. Шу боисдан, суюкли Расули Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллламни мўминларга ибрат ва намуна сифатида, гўзал хулқларни мукаммал қилиш учун юборди.
Доғистон мусулмонлари диний идораси раиси, муфтий Шайх Аҳмад ибн Муҳаммад Абдуллоҳнинг رياض أخلاق الصالحين (“Риязу ахлоқ ус-солиҳийн”) асари Доғистон пойтахти Махачқалъада 2015 йилда чоп этилган. Китоб бир неча тилларга таржима қилиниб, ўқувчилар томонидан севиб мутолаа қилинмоқда.
Асарда мўмин кишининг гўзал хулқ соҳиби бўлиши, бу йўлда чекиладиган заҳматлар, нафс, унинг сифатлари ва тарбияси ҳақида кўплаб маълумотлар берилган. Маълумотлар ривоят ва саҳиҳ ҳадислар билан тўлдирилган.
Асар илк бор араб тилидан ўзбек тилига Йўлдош Эшбек ҳамда Даврон Нурмуҳаммад томонидан таржима қилинди. Бу гўзал китобнинг Сиз азизларга манзур бўлишига ишонамиз.