Суриялик мусулмон аёл Нидерландияда йилнинг энг яхши талабаси деб эътироф этилди.
Нидерландияда яшаётган 19 ёшли Лава Хаджи Hora Siccamasingel бизнес менежменти факултетининг иккинчи босқич талабаси. У MartiniPlazaда ҳар йили бўлиб ўтадиган Noorderpoort 2022 мукофотини қўлга киритди. Лава Хаджи “Мен ўзимни жуда бахтли ҳис қиляпман”, дея ўз қувончини билдирди.
Нидерландиядаги касб-ҳунар таълими расмий веб сайти берган маълумотларга кўра Лава Хаджи ҳакамларнинг ҳаққоний қарори билан бу мукофотга сазовор бўлган. Шунингдек, мусулмон талаба қизнинг ўзига бўлган ишончини ва юксак мақсадини эътироф этишди.