Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Муслима аёл Нидерландия парламентига сайланди

1879

Бушаллихт ижтимоий адолат соҳасидаги фаолияти давомида ўта ўнг оммавий ахборот воситалари томонидан ҳужумга учраган. Бироқ унинг адолатга бўлган иштиёқи унга берилган исломофобик мулоҳазалар ва нафратни енгди.

Муслима аёл ва ижтимоий адолат фаоли Кавсар Бушаллихт  Нидерландия парламентидаги ғалабасини тенглик ва адолат ҳақида твит ёзиш билан нишонлади.
Ўтган ҳафтанинг якшанба куни Нидерландияда Сўл яшиллар партиясидан номзодини қўйган муслима аёл унинг учун овоз берган одамларга миннатдорчилик билдирди.

– Тенглик ва адолат учун. Умид нафратдан юқори, деб ёзган у твиттерда.

Асли марокашлик бўлган 27 ёшли муслима аёл Вакиллар палатасида ўз партиясининг депутати бўлди. Журналист Малия Буттайя, шунингдек, мусулмон аёллари миллатчилар учун "энг осон нишон" эканлигини таъкидлаган. Бушаллихт интервюларида бир неча бор дуч келган исломофобик ҳужумлар ҳақида гапирган.

2020 йилда Glamour оммавий ахборот воситаларига берган интервюсида депутат Голландияда исломофобия авж олганини қоралаган. Интервюда мусулмон аёл "Нидерландияда кўпчилик ҳанузгача мусулмонни бошқача одам деб билади - оммавий ахборот воситаларида мусулмонлар ҳақида тез-тез шундай гапиришади". Унинг сўзларига кўра, "исломофобия"ни тарқатаётган ўта ўнг партияларни қўллаб-қувватлаш тобора ортиб бормоқда.

Унинг номзодига қарши ҳужумлар кучайганидан сўнг, унинг партияси ва бошқа бир неча киши Бушаллихт билан бирдамлик учун петицияни имзолаган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ғолиблик муборак, муслимам! 

1768 09:20 25.07.2022

Мусулмон аёл йилнинг энг яхши талабаси

1133 11:30 01.07.2022

Муслиманинг ерида рухсатсиз қурилган черков бузиб ташланди

2458 08:50 07.06.2021

Муслима аёлнинг бошқа дин вакиллари олдида зийнати қандай бўлади?

2634 23:00 26.04.2021

Муслима аёлнинг бошқа аёллар олдида авратини кўрсатиши ҳақида

3463 23:00 25.04.2021

Нью-Йоркда муслима қизга ҳужум қилган жиноятчи қидириляпти

2925 15:00 24.04.2021
« Орқага