Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Илм

Муслима аёлнинг бошқа дин вакиллари олдида зийнати қандай бўлади?

2633

Фуқаҳолар муслима аёлнинг ғайридин вакиллар олдида юз ва икки кафтидан бошқа танасининг бирор бирор қисмини кўрсатиши жоиз эмаслигига иттифоқ қилганлар. Аммо, зарурат ва ихтиёрсиз ҳолларда уларнинг қай аъзолари қай даражада ғайридинлар олдида очилиши мумкинлиги борасида икки фикрларни ўртага ташлаганалар.

Биринчи фикр: уламолар аёлнинг юзи ва икки кафти номаҳрам ва ғайридинлар олдида ҳам кўрсатиб юриш ҳаром бўлмаган зийнатлардан деган фикр эътиборидан, бунга рухсат берган. Аммо муслима аёлнинг бундан бошқа жисмининг бирор қисмини уларга кўрсатиши мумкин эмас[1].

Бу Абу Ҳанифа, Имом Молик ва баъзи Шофеийларнинг фикри.

Иккинчи фикр: иккинчи тоифа уламолар  юз  ва икки кафт ҳам  очиб юриш ҳаром ҳисобанган зийнат аъзолар, деган фикрдан келиб чиққанлар. Унга кўра,  аёлнинг барча аъзоси – юз ва икки кафт ҳам аврат ҳисобланади.  Бу шофеийлар ва ҳанбалийларнинг иккинчи қараши  бўлиб, Аҳмад ибн Ҳанбалнинг “Аёлнинг ҳатто тирноғи ҳам авратдир”, деган сўзини ҳужжат қилганлар келтирганлар.[2]

Мужтаҳид уламоларнинг юқорида келтириб ўтилган икки хил фикрлари ва орадаги тафовутнинг фарқи сабаби ҳақида Ибн Рушд қуйидагиларни айтади:

“Бу ихтилофнинг сабаби шундаки, оятдаги “илло кўрингани” деганда истисно қилинаётган нарсалардан мақсад маълум аъзолар тушунилиши ҳам, кўрсатмасликнинг имкони йўқ жойлар тушунилиши ҳам мумкин”.

Оятнинг “илло кўрингани” деган истисноси аёлнинг ҳаракат чоғида  иложсиз кўриниб, яшириш имкони бўлмаган аъзолари, деган кишиларнинг фикрича, аёл танасининг ҳамма қисми аврат ҳисобланади.

Ушбу истиснодан мақсад одатда тўсмасдан юриладиган қўл ва юз каби аъзолар тушунилади, улар аврат эмас, деган фикрда бўлганлар ҳам бор[3].

 

Зебуннисо Қутбиддин қизи


[1] Ibn Nujaym “Bahrur-roiq” 8/219, Kandehlaviy “Avjazul masolik ila muvatto Molik” 3/67

[2] Zaylaiy “Tabayyunul haqoqiq” 1/96, Ibn Rushd “Bidoyatul mujtahid” 1/219

[3] Ibn Rushd. “Bidoyatul mujtahid” 1/220

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ғолиблик муборак, муслимам! 

1767 09:20 25.07.2022

Мусулмон аёл йилнинг энг яхши талабаси

1133 11:30 01.07.2022

Муслиманинг ерида рухсатсиз қурилган черков бузиб ташланди

2458 08:50 07.06.2021

Муслима аёлнинг бошқа аёллар олдида авратини кўрсатиши ҳақида

3463 23:00 25.04.2021

Нью-Йоркда муслима қизга ҳужум қилган жиноятчи қидириляпти

2925 15:00 24.04.2021
« Орқага