Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Иймон

Менга ёлғончи онам керак

3141

Саккиз ёшли болажоннинг онаси вафот этганидан сўнг дадаси фарзандини ёлғиз қолишидан қўрқиб, она меҳридан айрилиб қийналиб қолмасин деб, бошқа аёлга уйланди. 

Орадан бир неча кун ўтгач ота фарзандини бағрига босиб, эркалаб: 

– Тойчоғим, янги онанг билан аввалги онангни орасида қандай фарқ бор, деб сўраб қолди. 

Бола жуда ҳам беғуборлик билан жавоб берди: 

– Ҳақиқий онам менга ёлғон гапирардилар, аммо иккинчи онам ҳамма айтган гапларида содиқ турадилар. 

Ота таажжубланиб сўради: 

– Қанақасига, болажоним? 

Ўғил: 

– Ўйнаб ўтирганимда онамга ёқмайдиган иш қилсам, менга айтардилар: 

"Агарда қулоқ солмасликни бас қилмасанг ва менга зулм қилаверсанг сенга овқат бермай қўяман", дердилар... гапларига парво ҳам қилмасдим. Баъзан, кўчада кўп ўйнаб қолиб кетсам, чиқиб мени кўчама-кўча излардилар, мени топмагунларича оёқлари қаерга бошласа ўша ерга кетаверардилар. Ва ниҳоят мени топганларидан кейин юз кўзларимдан ўпиб, мени уйга олиб борардилар ва мазали таомлари билан сийлардилар. 

Энди эса янги онам, "агар ўйинни бас қилмасанг сенга овқат йўқ", дедилар. Мана икки кундан бери қорним оч, жуда қийналиб кетдим дада....! 

Менга ёлғончи онамни қайтариб беринг, илтимос дада. Ёлғончи онамни соғиндим дея йиғлаб юборди...

("Келинчак" журналидан)

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

“Қаерга кетяпсиз?”

5630 11:42 24.07.2023

Болаларни синдирмайлик, аммо...

1852 18:35 17.06.2023

Сомали: болалар майдончасидаги портлаш оқибатида ўнлаб болалар ҳалок бўлди

576 16:35 10.06.2023

Исломий таътил: Татаристон масжидларида болалар учун ёзги тадбирлар

1367 17:20 31.05.2023

Дунёда болалар эмланишига ишонч камаймоқда

1141 14:55 23.04.2023

Қувонч сотиб олган харидор

1960 15:25 18.12.2022
« Орқага