Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Колумбия: Медельиндаги ягона масжид қийинчиликларга учраяпти

2472

Колумбиянинг шимоли-ғарбида жойлашган Медельин шаҳридаги Ислом маданияти маркази иқтисодий қийинчиликлар туфайли ёпилиши мумкин. Ушбу марказ шаҳардаги ягона масжид ҳисобланади.

Колумбиянинг иккинчи йирик шаҳри бўлмиш Медельинда 3 миллион аҳоли истиқомат қилади. Шаҳарда йигирма йил аввал бир неча кўнгилли мусулмоннинг ташаббуси билан Ислом маданият маркази ташкил этилди. Мусулмонлар сонининг орта бориши билан марказининг моддий ёрдамга бўлган эҳтиёжи ҳам ортяпти.

Асли ливанлик имом Аҳмад Дасукининг “Анадолу” агентлигига берган интервьюсида айтишича, пандемия даврида масжид бир неча ой ёпиқ бўлди. Бу даврда эҳсонлар ҳам камайиб кетган.

Ислом маданият маркази икки қаватли бинода жойлаган, бироқ ижарани тўлашга пул етмагани сабабли бир қаватни ёпишга тўғри келди.

Пандемиядан аввал марказда Қуръони карим ва исломни ўрганишни истаганлар учун машғулотлар ўтказилар эди.

“Ислом нима, дуолар қандай ўқилади, қисқаси, исломнинг асосий қоидаларини ўргатар эдик. Бироқ коронавирус туфайли фаолиятларимизни тўхтатишга тўғри келди, масжиднинг ижарасини 2-3 ойлаб тўлолмаган пайтларимиз бўлди”, – дейди Дасуки.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Арман христиан руҳонийси мусулмон бўлди

4323 17:26 16.07.2023

Жанубий африкалик руҳоний Ислом динини қабул қилганидан сўнг Ҳаж зиёратини адо этди

6121 18:45 09.07.2023

Ислом етакчиларининг йиғилиши чақирилди

6047 12:25 01.07.2023

Лондон полициячиси: «Мен Исломни эмас, Аллоҳ мени танлади»

3412 13:40 15.06.2023

Италия Исломга, мусулмонларга зарба бермоқчи

1929 09:45 14.06.2023

Япон аёл ота-онаси олдида иймон калимасини айтди

3885 11:03 09.06.2023
« Орқага