Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Исроилнинг Ғарбий соҳилни ўзлаштириб олиши АҚШга боғлиқ

1610

Исроилнинг АҚШ президенти Дональд Трампнинг “тинчлик режаси”га мувофиқ Иордан дарёсининг ғарбий соҳлини аннексия қилиши Оқ уйга боғлиқ. АҚШ Исроилнинг ушбу қадамини қўллаб-қувватлаши зарур. 

Kan радиоси хабарига кўра, Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяҳу душанба куни ана шундай баёнот билан чиққан. “Суверенитет масаласи Вашингтонда, Оқ уй буни қўллаб-қувватлаши зарур. Бу масала кун тартибидан олиб ташланмаган”, – деди Нетаньҳу ўзи бошчилик қиладиган “Ликуд” партиясининг йиғилишида.  

Исроил ҳукумати жорий йилнинг 1 июлида Ғарбий соҳил ҳудудининг бир қисмини аннексия қилиш бўйича ҳаракатларни бошлашни режалаштирган эди. Бу Фаластиннинг қаттиқ норозилигига, халақаро ҳамжамиятнинг эътирозига сабаб бўлди. Бош вазир Нетаньяҳу аннексияни кечиктирмоқчи эмаслигини айтган бўлса-да, 1 июль куни ҳеч қандай ўзгариш содир бўлмади.  

Жорий йил январида Трамп ва Нетаньяҳу Исроил – Фаластин муаммосини ҳал қилишга қаратилган режани эълон қилди. Унда АҚШнинг босиб олинган Фаластин ерларини Исроил ҳудуди деб тан олиши кўзда тутилган эди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Гуантанамо қамоқхонасида мусулмонлар қийноққа солинмоқда

1501 18:40 03.08.2023

Озарбайжон Арманистон ярашмоқда: минтақа энди Россиянинг “томорқаси” эмасми?

1723 17:35 09.07.2023

Жиддадаги АҚШ консуллиги олдида отишма оқибатида икки киши ҳалок бўлди

3696 18:10 29.06.2023

Тубанликнинг тубига яна бир қадам: Калифорнияда янги қонун қабул қилинди

2634 10:04 16.06.2023

  Суриядаги вазият: янги фитналарга ҳозирлик кўрилмоқда...

2167 08:52 15.06.2023

АҚШ Суриядаги террорчиларга қўшимча кучлар юборди

1262 12:35 14.06.2023
« Орқага