Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Иймон

Исломни танлаган насронийлар: кореялик имом Абдуллоҳнинг ҳикояси

3488

Христиан оилада туғилган ва Исломни қабул қилиб, ҳозирда Кореяда имомлик вазифасини бажараётган Aбдуллоҳ ал-Қурий ҳидоят топиш йўлини шундай ҳикоя қилади:

"Менинг отам христиан динининг кучли вакилларидан, онам ҳам католик бўлган. Улар менинг христиан дини руҳонийси бўлишимни хоҳлаб, бу диннинг тарихини ёшлигимдан ўргатишган, кўп китобларини ўқитишган. Шунинг учун ёшлигимдан Инжил ўқир эдим, христиан мактабида таҳсил олдим. Мактабни тугатиб олий таълим олишимнинг вақти келганида, менда ўзгача фикрлар, ўзимнинг дунёқарашларим пайдо бўла бошлади. Ҳар доим Инжилни ўқиганимда, негадир унда айтилганлари билан руҳонийнинг сўзлари мос тушмаслиги мени қийнар эди. Чунки мен ёшлигимдан бу дин тарихи ва олдинги руҳонийларнинг ҳам сўзларини ўрганиб келганман. 

Олдинги руҳонийлар билан ҳозиргиларининг айтиб келаётганлари ўртасида фарқ бор, ҳаттоки ўзгариб бормоқда. Мени бу нарса қийнаган вақтда, қайта-қайта китобларни варақлар, жуда кўп китобларда берилган тарихни ўрганишни бошлар эдим. Шундай кунларнинг бирида, Ислом дини ва унинг тарихи ҳақида ўқиб қолдим. Тарихда берилган пайғамбарларнинг, масалан, Довуд, Мусо, Иброҳим, Исо алайҳимуссаломлар тарихини қайтадан яхшироқ англашга ҳаракат қилдим. Барчасида Худо ягона ва У мавжудлиги аниқ айтилган, бу ҳақиқат. Aммо христианликнинг янги вакиллари тўсатдан Исони Худонинг ўғли деб тушунтира бошлади. Исо алайҳиссалом эса: "Мени Худо деб атаманг, айнан шундай деганингиз учун ҳам жаннатга туша олмайсиз. Улар, яъни Худонинг айтганларига амал қилганларгина жаннатга етишади”, - деб аниқ айтган. Юҳанно Инжилида эса, Исони Худо деб таништира бошлаганида, мен тамоман ўзимни йўқотдим. 

Ҳеч қайси руҳоний менинг саволларимга жавоб бера олмади. 

Ҳаётга келишимдаги мақсадимни англолмай, шубҳалар гирдобида қолган кезимда, бошимни ерга қўйиб, худди мусулмонлар саждага бош қўйганлари каби Ундан ёрдам сўраб, тўғри йўл кўрсатишини сўраб ёлвора бошладим. Aммо у пайтда мен бу уларнинг ибодати бир қисми эканлигини билмаганман албатта, бу қандай содир бўлганини ўзи ҳам билмайман. 

Мен ўшанда ҳақиқатнинг йўлини топдим ва Исломни қабул қилдим. Бу менинг ҳаёт йўлимдаги ҳақиқатни излашдаги курашим эди, Аллоҳ менга тўғри йўлни кўрсатди. 

Қуръони Каримдан маълумки, Аллоҳ шайтон ва инсонларни яратди. Aна шуни ўқиганимда, мен бу дунёга нима учун келдим, деган саволимга жавоб олганман. Шундан кейин мен Aл-Aзҳар  университетида ўқидим, янаям кўп илм олишни истадим. Мендан кўп марта ота-онамнинг бунга фикри қандай бўлганлигини сўрашган. Мени қийнаган саволларга улар ҳам жавоб бера олмаганликлари сабабли, розилик билдиришган. 

Мен отамнинг менга айтган "Сен ўз ҳақиқат йўлингни топдинг" деганларини ҳеч қачон унутмайман. Aммо у мусулмон бўлишга улгурмай вафот этган, шукурки онам Ислом динини қабул қилган. Ҳозирда Кореяда имомлик вазифасини бажариб келяпман, кўплаб кореяликларнинг вазифамдан келиб чиқиб мусулмон бўлишига ёрдам бердим, улар менга раҳмат айтишарди. 

Мен эса уларга бу барчаси Аллоҳнинг иродаси билан ва ҳамма нарса унинг хоҳишига кўра бўлишини тушунтириб келаман, - деб ҳикоя қилади Aбдуллоҳ ал-Қурий.

Ливерпулда мусулмонларга муносабатни ўзгартирган футболчи

iHalalExpo – ҳалол маҳсулотлар ва хизматлар кўргазмаси

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Арман христиан руҳонийси мусулмон бўлди

4323 17:26 16.07.2023

Жанубий африкалик руҳоний Ислом динини қабул қилганидан сўнг Ҳаж зиёратини адо этди

6121 18:45 09.07.2023

Христиан ҳуқуқларини ҳимoя қилиш ташкилоти Мисрда 125 черковнинг фаолияти қонунийлаштирилишини қўллаб-қувватлади

705 09:15 02.12.2022

Христианлар Рамазонда мусулмонларга ифторлик улашмоқда

1382 17:05 13.04.2022

Буюк Британиянинг «пост-христиан» авлоди ёхуд Англияда нега христианлар камайиб кетяпти?

2287 19:30 22.11.2021

Христиан роҳиби экстремизмда айбланмоқда 

2442 11:35 03.09.2021
« Орқага