Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Христиан роҳиби экстремизмда айбланмоқда 

2442

Собиқ схимонах Сергий (Николай Романов) уюшган гуруҳ таркибида экстремизмда айбланмоқда ва унинг ёрдамчиси Всеволод Могучев худди шу иш бўйича ушланган. 

"Бу ишда Сергий ҳам иштирок этмоқда. У Могучев ва номаълум шахслар кирган экстремистик гуруҳнинг ташкилотчиси бўлиб, яҳудийлар, мусулмонлар ва бошқаларни ҳақорат қиладиган баёнотлар билан видеоларни яратган ва жойлаштирган”, - деган агентлик манбаси.

Сергийнинг ёрдамчиси Всеволод Могучев, Среднеуралск аёллар монастирида жамоатчилик билан ишлар бўйича масъул бўлган ва Романовнинг ваъзларини тарқатиш билан шуғулланган. У Екатеринбургга кетаётган йўлда поездда ушланган ва “гуруҳ бўлиб инсонларнинг қадр-қийматини пастга уриш, душманлик ғояларини тарқатиш” айблари қўйилган.
Россия Федерацияси Жиноят кодексининг учта моддаси (ўзбошимчалик, ўз жонига қасд қилишга ундаш ва виждон эркинлиги ҳуқуқларини бузиш) билан айбланаётган Романовга нисбатан яна бир жиноят иши Москва шаҳрининг Измайловский суди томонидан кўриб чиқилмоқда. 

Бир йил олдин черков суди схимонах Сергийни черковдан ҳайдаб юборган ва 19 октябрда рус православ черкови раҳбари бу қарорни маъқуллаган. Россия Федерацияси Тергов қўмитаси матбуот хизмати таъкидлашича, черковдан ҳайдалганига қарамай, айбланувчи монастирь ҳудудида диний маросимларни ўтказишга ва кўчмас мулк объектларини инвентаризация қилишга ноқонуний равишда тўсқинлик қилган. Ўн нафар роҳибани ўзини ўлдиришга ундаган. Шунингдек, у ўз жонига қасд қилишга чақирган видеони интернетга жойлаштирган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Тошкентда уламолар насроний роҳиблар билан учрашди

2043 16:15 04.06.2022

Ҳинд роҳибаси мусулмонларни қириб ташлашга чақирди

5317 17:05 24.12.2021

Мянма: Мусулмонларга қарши жиноятлар қилган роҳиб озод қилинди

1591 08:40 08.09.2021
« Орқага