Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Ислом қонунчилиги икки қанотга эга... 

1707

Ислом қонунчилигининг мисли дунёда йўқ. 

У бошқалардан фарқли ўлароқ икки қанотга эга: 

1. Қазоий ҳукм. 
2. Диёний ҳукм.

Қазоийда қози (суд) томонидан, далил-ҳужжатга кўра ҳукм қилинади. Бунда фақат зоҳирга қаралади ва шу жиҳати билан у бизнинг ҳозирги судловга тўғри келади. Лекин қўлга тушмаган киши жазодан қутулиб қолаверади (ҳозирги ҳамма судловларда бўлгани каби).

Диёний ҳукм эса Аллоҳ билан банданинг ўртасида бўлади. Унинг асоси Аллоҳдан қўрқиш ва Унинг муроқабаси* бўлади. Масалан, бир киши ўғирлик қилган бўлса-ю, биров кўрмаган ёки исботлай олмаган бўлса, Аллоҳ унга бу дунё ёки у дунёда жазо бериш билан таҳдид қилган ҳукм диёний бўлади. Бу ҳукмнинг тақозосига кўра, киши Аллоҳдан қўрқиб аввало ўғирлик қилмайди. Агар ҳом сут эмган банда ўлароқ бу ёмон ишни қилган бўлса, тавба қилади ва диёний ҳукмга кўра мулкни эгасига қайтаради.

Бошқа жиноятларда ҳам шундай. Юқорида айтганимиздек, бу ҳукм юриши учун Аллоҳдан қўрқиш ва муроқаба керак бўлади.

Аввалги яхши кунларимизда мусулмонларнинг ахлоқи, ҳалоллиги ва олийжаноблиги диёнат кучли экани туфайли бўлган. Ҳозирги давлат мулкини ўғирлаш, талон-тарож, порахўрлик, откат ва бировларнинг молини ботил йўллар билан ейишлар, айнан бизда диёнатнинг ва ундан келиб чиқадиган диёний ҳукмнинг йўқлигидан. Динимиз ва қадриятларимизнинг бу жиҳатига эътибор қаратиш зарурати аллақачон етилган ва бу ҳақда биз бот-бот гапиряпмиз. Ич-ичимиздан бунга ҳаммамиз аминмиз. Лекин қуёш янглиғ ярқираётган ҳақиқатдан кўзимизни юмган ҳолда юз ўгиряпмиз. Лекин бу қачонгача фойда берар экан?! Жарликка қулагунимизгачами?!

=========
*Муроқаба - ҳар ишда Аллоҳнинг кўриб турганини ҳис қилиш

Мубашшир АҲМАД

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Арман христиан руҳонийси мусулмон бўлди

4323 17:26 16.07.2023

Жанубий африкалик руҳоний Ислом динини қабул қилганидан сўнг Ҳаж зиёратини адо этди

6121 18:45 09.07.2023

Ислом етакчиларининг йиғилиши чақирилди

6047 12:25 01.07.2023

Лондон полициячиси: «Мен Исломни эмас, Аллоҳ мени танлади»

3412 13:40 15.06.2023

Италия Исломга, мусулмонларга зарба бермоқчи

1929 09:45 14.06.2023

Япон аёл ота-онаси олдида иймон калимасини айтди

3885 11:03 09.06.2023
« Орқага