Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Ислом академиясида нодир китоблар тақдимоти бўлиб ўтди

1175

Ислом академиясида 28 сентябрь, сешанба куни «Марказ фондида сақланаётган 100 та нодир китоб» мавзусида китоблар тақдимоти бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон халқаро ислом академияси матбуот хизмати хабар берди.

Тақдимот Ислом цивилизацияси маркази, Ўзбекистон Халқаро Ислом академияси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги ҳамкорлигида ташкил этилган бўлиб, унда талабаларни касбга йўналтириш бўйича манбашунослик ва муқовасозликдан маҳорат дарси ва маърифий танловлар тадбири бўлиб ўтган.

Маълум қилинишича, марказ ноёб қадимий ва замонавий китоблар, каталог ва манбалардан шаклланган жами 4193 номдаги 4923 дона китобдан иборат «Араб ва ислом олами» ҳамда «Шарқ ва Ғарб» деб аталувчи икки йирик коллекцияга эгалик қилади. Ушбу ноёб коллекция жаҳонда ягона ҳисобланади.

Ислом цивилизацияси маркази директори ўринбосари Фирдавс Ҳалимовнинг айтишича, кутубхона фондида 15 мингтадан ортиқ ноёб илмий ва бадиий китоблар, 1000 га яқин қўлёзма ва тошбосма асарлар, 500 мингга яқин илмий қўлёзмалар, тошбосма китоблар ва санъат асарларининг электрон нусхаси бўлиб, уларнинг каталоглари, ўтмишимизга оид тарихий ҳужжатларнинг архиви яратилмоқда.

Марказ директори ўринбосари Шайх Абдулазиз Мансурнинг сўзларига кўра, илмий ходимлар томонидан ноёб асарлар турли тилларга таржима қилиниб, янгидан чоп этилмоқда. Хусусан, буюк саркарда Амир Темурдан мерос қолган «Темур тузуклари» беш тилда, яъни ўзбек, форс, рус, инглиз ва француз тилларида бир жилд шаклида жамланиб, нашр қилинган.

Таъкидланишича, Ислом цивилизацияси маркази томонидан Ўзбекистонда Марказий Осиё мусулмон мутафаккирларининг жаҳон цивилизацияси ривожидаги ролига бағишланган 10 дан ортиқ китоб ва рисола тайёрланган.
Шунингдек, тадбир доирасида хаттотлик ва муқовасозлик бўйича талабаларга маҳорат дарслари ҳам ташкил этилган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Арман христиан руҳонийси мусулмон бўлди

4323 17:26 16.07.2023

Жанубий африкалик руҳоний Ислом динини қабул қилганидан сўнг Ҳаж зиёратини адо этди

6121 18:45 09.07.2023

Ислом етакчиларининг йиғилиши чақирилди

6047 12:25 01.07.2023

Лондон полициячиси: «Мен Исломни эмас, Аллоҳ мени танлади»

3412 13:40 15.06.2023

Италия Исломга, мусулмонларга зарба бермоқчи

1929 09:45 14.06.2023

Япон аёл ота-онаси олдида иймон калимасини айтди

3885 11:03 09.06.2023
« Орқага