Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Ироқ музейидан ўғирланган 3500 йиллик ёдгорлик Америкадан олиб келинди

1567

Ироқ музейидан ўттиз йил аввал ўғирлаб кетилган, ёши 3500 йилга тенг сопол лавҳа ўн етти мингга яқин бошқа осори атиқалар қаторида Ироққа қайтарилди.

Лавҳада «Гилгамиш ҳақида достон»нинг бир қисми ёзилган бўлиб, уни 2014 йида Hobby Lobby компанияси Вашингтондаги Инжил музейида намойиш қилиш учун сотиб олган. ЮНЕСКО маълумотига кўра, қадимий ёдгорлик 1991 йилда Ироқ музейидан ўғирланган ва 2007 йилда ноқонуний равишда АҚШга олиб кетилган. АҚШ мутасаддилари 2019 йилда лавҳани мусодара қилди ва унинг ўғирланганини, эгаларига қайтарилиши лозимлигини айтди.

«Қўшма Штатлар ва Ироқ ҳукуматлари бу объектларни қайтарар экан, Ироқ халқига ўз тарихи саҳифалари билан таниши имкониятини берди», – деди ЮНЕСКО раҳбари Одри Азуле.

Унинг айтишича, қадимий сопол лавҳанинг Ироққа қайтарилиши маданий ёдгорликларнинг ноқонуний айланишига катта зарба бўлди.

1991 йилдаги урушда, Саддам Ҳусайн Ироқнинг айрим ҳудудларида назоратни бой бергач, бир қанча минтақавий музейлар талаб кетилган эди. Сопол лавҳа ўшанда ўғирланган бўлиши мумкин.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Намойишчилар Швециянинг Бағдоддаги элчихонасига ўт қўйишди

4434 11:00 20.07.2023

Ироқлик футболчилар ва мухлислар Швециядаги воқеага муносабатларини билдирди

1571 09:20 03.07.2023

Ироқ Швецияда Қуръонни ёқиб юборган кимсани қайтариш ҳаракатида

2903 20:25 01.07.2023

Ироқдаги ҳайвон бозорларида олди-сотди авжида

2231 00:08 27.06.2023

  Суриядаги вазият: янги фитналарга ҳозирлик кўрилмоқда...

2167 08:52 15.06.2023

Сурия лагерларидан 100 дан ортиқ аёл ва болалар Тожикистонга қайтарилди

2376 15:45 23.05.2023
« Орқага