Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Христиан руҳонийси масжидни таъмирлаб берди

2401

Ҳозирда АҚШнинг Миннесота штатида яшовчи нигериялик руҳоний, болалигида мусулмон дўстлари билан ўйнаган Нигериянинг Осун штати Икира шаҳридаги эски масжидни таъмирлаганидан сўнг, кўпчиликнинг меҳрига сазовор бўлди.

«Мен Икирада дин бизнинг муносабатларимизга таъсир қилмайдиган жамоада ўсганман. Бу насронийлар ҳам мусулмонларнинг диний байрамларида фаол иштирок этган вақт эди. Бу ёш болалар, мусулмонлар ва насронийлар масжидларда ёки черковларда бирга ўйнаган ва саару (масжидга эҳсон сифатида олиб келинган овқат) ейдиган пайт эди», - деган руҳоний Алаби нима учун масжидни таъмирлашга қарор қилганини изоҳлаб.

Икиренинг бош имоми ҳожи Юнус пастор Алабига эзгу иши учун миннатдорчилик билдириб бу бутун жамоатчиликка ўрнак бўлганини айтган. Нигерия бутун Ғарбий Африка минтақасида энг кўп мусулмон аҳолига эга мамлакат. Маълумотларга кўра, нигерияликларнинг 50 фоизи мусулмон ҳисобланади.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Арман христиан руҳонийси мусулмон бўлди

4323 17:26 16.07.2023

Жанубий африкалик руҳоний Ислом динини қабул қилганидан сўнг Ҳаж зиёратини адо этди

6121 18:45 09.07.2023

Христиан ҳуқуқларини ҳимoя қилиш ташкилоти Мисрда 125 черковнинг фаолияти қонунийлаштирилишини қўллаб-қувватлади

706 09:15 02.12.2022

Христианлар Рамазонда мусулмонларга ифторлик улашмоқда

1383 17:05 13.04.2022

Буюк Британиянинг «пост-христиан» авлоди ёхуд Англияда нега христианлар камайиб кетяпти?

2288 19:30 22.11.2021

Христиан роҳиби экстремизмда айбланмоқда 

2443 11:35 03.09.2021
« Орқага