Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Таҳлил

Хиёнаткор Никифор ва Ҳорун ар-Рашид воқеаси

4007

Имом ас-Суютий аш-Шофеий раҳимаҳуллоҳ «Тариху хулафо» китобида шундай ёзади:
Ҳорун ар-Рашид даврида Византияни қиролича Ирина бошқарган. Тинчлик шартномасига биноан у мусулмонларга солиқ тўлар эди. У вафот этгач, Византия тахтига Никифор ўтирди. У халифага қуйидаги хатни ёзган:

«Византия шоҳи Никифордан, араблар подшоҳи Ҳорунга:
Дарҳақиқат, мендан олдин келган малика сени тўра, ўзини эса пиёда сифатида кўрар эди. Сен ундан кўпроқ мол беришинг ўрнига у сенга мол-мулк юборар эди. Бу аёлларнинг заифлиги ва аҳмоқлиги билан боғлиқ. Ушбу хатни ўқигач, олган мол-мулкларни қайтар. Ҳаётингни сотиб ол, акс ҳолда уруш бўлади».

Имом ас-Суютий яна давом этиб дейди:
Халифа Ҳорун ар-Рашид ушбу хатни ўқигач, у шундай ғазабландики, у билан гаплашиш у ёқда турсин, ҳеч ким ҳатто унинг юзига қарашга журъат этолмади. У ерда ўтирганлар қўрқиб тарқалишди. У вазирни чақириб, сиёҳни талаб қилди ва хатнинг орқасига шундай ёзди:
«Бу дунёда ва бошқа дунёда фақат иймон келтирганларга меҳрибон бўлган Аллоҳ номи билан бошлайман. Мўминларнинг ҳукмдори Ҳорундан Византия ити бўлган Никифорга. Эй хиёнаткорнинг ўғли, мен сенинг хатингни ўқидим, жавобини кўрасан, лекин эшитмайсан».

Ўша куни у юришга киришиб Эркла шаҳрига етиб борди ва халифа у ерда машҳур жангга кирди ҳамда зафарга бурканди. У шаҳарлар бўйлаб юрганида, Никифор ундан ҳар йили тўлаши керак бўлган солиқ учун тинчлик сўради. Халифа ўз розилигини берди. Қайтиб келаётган Ҳорун ар-Рашид Ракка шаҳрига етиб борганида “византия ити” жуда совуқ бўлгани учун ва бундай об-ҳавода халифа қайтиб келмайди деган умидда ўртадаги шартномани бузди. Бу хабар мусулмонларга етиб боргач, ҳеч ким халифага бу ҳақда гапира олмади ва аъёнлар халифанинг ғазабини юмшатишни ўйлай бошладилар.
Ниҳоят, шоирлардан бири унга бу ҳақда байт шаклида айтган экан:

Шартлашувни бузди Никафур,боши узра айланар азоб.
Қувонгин зафардан, эй халифа, олгуси жазосин бир кун ул каззоб.
Буни эшитган халифа: "Ростдан ҳам Никифор шундай қилдими?" – деди.
У жуда қийин пайтда Византияга катта қийинчиликлар билан қайтиб борди ва ўзи хоҳлаган ишни қилди.

 

Ёқуб Умар тайёрлади

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Халифанинг европаликларни қойил қолдирган ҳадялари

2591 14:05 24.04.2022

Илк халифаликлар даври солиқ тизимида закот

2973 22:55 04.02.2022

«Китоб ал-харож»: иқтисод ва солиқ масалаларига бағишланган ноёб асар

1834 18:00 27.01.2022

Салибчиларнинг мўғуллар билан иттифоқ тузишга уринишлари

5894 22:31 26.10.2021

Тарихда бугун: сўнгги усмоний халифа Абдулмажид II вафот этди

3337 20:00 23.08.2021
« Орқага