Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Фожиа: Қўқонда масжид имоми ва унинг оила аъзолари ис газидан вафот этди

5059

Фарғона вилояти Қўқон шаҳридаги «Ҳазрати Аббос» масжидининг имом-хатиби Саидкамолхон Маҳмудов ва унинг 4 нафар оила аъзоси ис газидан вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фарғона вилояти вакиллиги хабар қилди.

Қайд этилишича, 21 март куни Саидкамолхон Маҳмудов ўзи, турмуш ўртоғи ва уч нафар вояга етмаган фарзандлари билан хонадонида ис газидан заҳарланиш оқибатида вафот этган.

Саидкамолхон домла 2014 йилдан буён Қўқон шаҳридаги «Ҳазрати Аббос» масжиди имом-хатиби вазифасида ишлаб келаётганди.

 “Аллоҳ марҳум домламиз ва унинг аҳли оиласини мағфират қилсин, савоб амаллари билан қабрларини нурга тўлдириб, жойларини жаннатда қилсин! Қолган барча яқинларига Аллоҳ сабри жамил берсин!

Жаноза намози бугун, 21 март куни соат 20:30 да марҳумнинг хонадони (Қўқон шаҳар Муқимий шаҳарчаси Сангзор кўчаси)да ўқилади.

Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун
”, дейилади хабарда.

Azon.uz жамоаси ҳам марҳумларнинг яқинларига Аллоҳдан сабру жамийл беришини сўрайди, ўз ҳамдардлигини билдиради.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Тўхтатилган намоз ёхуд Россия полициясининг мусулмонлар «анклавига» қарши қандай курашаётгани ҳақида

3283 19:30 08.07.2023

Хушхабар: юртимизда яна бир янги масжид қурилди

3281 12:50 17.06.2023

Эфиопияда мусулмонларнинг намойишидан сўнг масжидларни бузиш тўхтатилди

1472 17:45 12.06.2023

Уруш уларни Исломга етаклади: украиналик оила мусулмон бўлди

10068 12:15 11.06.2023

Қоҳирада қадимий масжид қайта очилди

1770 17:40 10.06.2023

Тожикистонда Қатар амири иштирокида «Имоми Аъзам» жоме масжиди очилди

1730 09:46 09.06.2023
« Орқага